ТАНЛОВНИНГ МУНОСИБ ҒОЛИБЛАРИ

Бухорода “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида 8 мингдан зиёд маслаҳатчи иштирок этди. Уларнинг 14 нафари республика босқичига йўлланма олди.

Иштирокчилар ўз фаолияти бўйича ҳудудда амалга ошираётган ишлари, эришган ютуқлари ва тажрибаларини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тақдим қилди. Шуниндек, маслаҳатчиларнинг соҳага оид қонунлар бўйича билими ҳам синовдан ўтказилиб, уларнинг иш фаолиятига доир фотоальбом, плакат ва стендлар, ҳунармандлик ишлари, миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Марҳамат Мақсудова биринчи, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Нурли бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Алтингул Муҳамбетова иккинчи, Бухоро вилояти Ромитан тумани “Шўробод” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Саодат Ҳотамова ва Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Фарида Ҳайитматова учинчи ўринларни эгаллашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова сўзга чиқди.

Намоз РАСУЛОВ,

Бухоро вилояти

Яна ўқинг:  Osoyishtalik og‘ushidagi bolalar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: