БАРКАМОЛ АВЛОД МАРКАЗИДА

Болаларнинг бўш вақти мазмунли ўтмоқда

Болаларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўплаб оромгоҳлар, тўгараклар ва турли касб-ҳунар марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

У ерда болалар нафақат вақтларини мароқли ўтказиш, балки ҳунар ўрганишга ҳам муваффақ бўлишмоқда. Бухоро вилоятида ҳам бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бухоро шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази ҳам ана шундай даргоҳлардан биридир.

Ушбу маскан барча зарур ўқув анжомлари, компьютер технологиялари билан таъминланган бўлиб, марказда бадиий ва техник ижодиёт, экология, ўлкашунослик йўналишларида тўгараклар фаолият юритмоқда. Шу билан бир қаторда ёшларнинг маънавий онги ва дунёқарашини янада шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирларда ёшлар фаол иштирок этаётир.

Бундай тадбирлар ўз-ўзидан болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш билан бир қаторда ҳар бир куннинг қадрига етиш ва ундан унумли фойдаланган ҳолда янги-янги билимларни эгаллашга ўргатади.

Яна ўқинг:  ТАЪТИЛ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: