Пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида халқаро тоифадаги ҳакамни шарафлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматовга Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда Президентимиз совғаси – “Malibu” автомобили тантанали равишда топширилди.
Мамлакатимиз дунёнинг ривожланган давлатлари қаторида эътироф этилаётгани бежиз эмас. Зеро, тинчлик-осойишталик, адолат ҳукмрон, инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган мамлакатгина қисқа фурсат ичида ана шундай мисли кўрилмаган натижаларга эриша олади.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 25 июлдаги фармонига мувофиқ халқаро майдонда мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ўзбек футболининг нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Эрматов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.
2003 йилдан буён ФИФА таснифидаги мусобақаларда ҳакамлик қилиб келаётган Равшан Эрматов Осиёнинг “Энг яхши ҳакам” номинациясида кетма-кет тўрт маротаба ғолиб бўлган қитъамиздаги биринчи ва ҳозирча ягона футбол ҳакамидир. Халқаро футбол уюшмалари федерацияси уни 2011 йилда жаҳоннинг энг яхши ҳаками, деб эътироф этди. Ўзбек фарзандининг дунёнинг тенгсиз ҳаками бўлгани футбол тарихида рекорд сифатида қайд этилган. Чунки, ҳеч бир футбол ҳаками жаҳон чемпионатлари тарихида 9 та учрашувни бошқармаган.
Тадбирда ўзбек ҳакамининг бундай юксак муваффақияти мамлакатимиз мустақиллиги ва Президентимиз Ислом Каримов томонидан спортни, хусусан, футболни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликнинг амалий самараси экани алоҳида таъкидланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
МаданиятПсихологик портрет деганда нимани тушунамиз?
Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб бера
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
