МАМЛАКАТИМИЗДАГИ 70 ФОИЗ ДОРИХОНАЛАР

қишлоқ жойларда фаолият юритмоқда

Миллий матбуот марказида халқимизни сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда компания тизимидаги дорихоналарнинг етмиш фоиздан кўпроғи қишлоқ жойларда ташкил этилгани таъкидланди. 14 та махсус жиҳозланган “ISUZU” русумли изотермик автофургонлар, 50 та “Damas” автомобили чекка ҳудудлардаги аҳолига дори-дармон етказиб бермоқда. Улар томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ дори воситалари ва тиббиёт буюмлари савдоси амалга оширилди.

“Дори-дармон” акциядорлик компанияси маҳаллийлаштириш дастурида белгиланган чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишга ҳам ўз ҳиссасини қўшаётир. Жумладан, компания тизимида ташкил этилган Самарқанд шаҳридаги “Integra DD” масъулияти чекланган жамиятида ўн турда дори ишлаб чиқарилмоқда. Бунинг натижасида юздан зиёд янги иш ўрни яратилди. Айни пайтда маҳсулот турини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш, халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Жамиятнинг барча соҳалари каби ушбу тизим фаолиятини ривожлантириш ва аҳолининг дори-дармонга бўлган эҳтиёжини тўла таъминлашда замонавий ахборот технологияларининг ўрни муҳим. Компания тизимида ахборотлаштириш жараёнини чуқурлаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Тадбирда компания фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган лойиҳалар хусусида маълумот берилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб қайтарди.

Г.ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  ТАФАККУРИ ЮКСАК АВЛОД

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: