БИРИНЧИ ЎҚИТУВЧИ

унинг тажрибаси бола келажагини белгилайди

Ўз меҳнатию, билимини сарф этиб келажагимиз эгалари – фарзандларимизга таълим-тарбия бериб келаётган устозларнинг ўрни беқиёс. Зеро, уларнинг саъй-ҳаракати туфайли ёшларимизнинг фикри теран, заковати юксакдир. Бошланғич синфга сабоқ бериб келаётган Мастура опа Қодирова ҳам ана шундай ўқитувчилардан. Мастура опанинг ўқувчилари билимга чанқоқлигидан ташқари изланувчанлиги, тиришқоқлиги, китобсеварлиги билан ажралиб туради. Ширинсўз устоз мурғак қалб эгаларига сабр-тоқат билан ўқиш-ёзишдан ташқари мустақил фикрлашга, нутқини равон ифода этишга, саводини чиқаришга кўмаклашади. Таълим-тарбия орқали одоб-ахлоққа ўргатади, касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантиради. Ватанни севишга, унга муносиб фарзанд бўлишга ундайди.

– Ўқитувчилик касбига болалигимдан қизиққанман, – дейди Мастура опа. – Бу касбга меҳр уйғотган биринчи ўқитувчим Муҳаррам опа бўлади. Мана, йигирма уч йилдирки пойтахтимиздаги Миробод тумани 294-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ишлаб келмоқдаман. Бу ерда кўп малака ва тажриба орттирдим. Барча ўқитувчилар каби ўқувчиларга билим бераётганимдан мамнунман.

Устоз мураббийнинг дарс соатларини кузатар экансиз ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бериш, таълим-тарбия чоғида дарсларда АКТ, қўшимча адабиётлардан, замонавий педагогик технологиялардан, шу билан бирга турли хил дидактик ўйинлардан, интерфаол методларидан, кўргазма қуролларидан фойдаланиб келаётганига гувоҳ бўласиз.

Ўқувчиларни дарсларга қизиқтириш учун уларни гуруҳларга бўлиб, мусобақалар ўтказиб турилади. Ўз навбатида дарсда фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириб ҳам боради. Бу эса ўқувчиларнинг кейинги дарсларга янада пухта тайёргарлигини оширади. Тажрибали педагог ҳар хил ўйин тарзидаги савол-жавобларда, мусобақаларда боланинг ички дунёсини очиб боради. Мастура опа Қодирова ҳам болаларнинг нимага кўпроқ қизиқишини англаб етгандан кейин, айнан шу томондан ёндашиб иш олиб боради. Бу эса ўзининг ижобий натижасини бермай қолмайди. Педагогнинг ўзига хос бир анъанаси бор: ёш авлодни ёзувчи ва шоирлар билан учрашувларини ташкиллаштиради. Натижада болажонлар бу учрашувга тайёргарлик жараёнида шеърларни ёд олишади, ёзувчининг китобларини ўқишади, асарларидан саҳна кўринишлари тайёрлашади. Бундай учрашувлар ёшларнинг келажакда ҳаётда ўзларини муносиб ўринларини топиб, эл ардоғидаги инсон бўлиб етишишларига туртки бўлса ажаб эмас.

Иморатнинг пишиқ-пухталиги аввало, унинг мустаҳкам пойдеворига боғлиқ. Фарзандларимизни келгусида комил инсон бўлиб етишишлари йўлида устозларимизнинг ҳам ўрни беқиёс.

МЕҲРИБОНУ

Яна ўқинг:  Болалар нега ёлғон сўзлайди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: