14 НАФАР БОЛА ГЕРМАНИЯДА ДАВОЛАНАДИ

“Тошкент” халқаро аэропортидан турли касалликларга чалинган бир гуруҳ болалар бепул даволаниш учун Германияга жўнаб кетди.

Мазкур хайрия тадбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасида 2002 йилда ўрнатилган ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда.

Мазкур ташкилотлар ҳамкорлигидаги бундай хайрли саъй-ҳаракатлар ўсиб келаётган ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай шароит яратишга қаратилган.

– Ўтган давр мобайнида фондимиз ва унинг ҳамкорлари кўмагида мамлакатимизда лаб-танглай нуқсони ҳамда турли туғма ортопедик касалликлари бор 15 ёшгача бўлган болалар операция қилиниб келинмоқда, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Жумабек Нуров. – Ўнлаб болалар чет элда даволаниш учун Германия клиникаларига босқичма-босқич жўнатилади. Ҳозиргина халқаро мутахассислар ва фондимиз ходимлари ҳамроҳлигида 14 нафар бола билан жўнаб кетяпмиз.

Таъкидлаш жоизки, 2002 йилдан буён юртимиздан оғир ортопедик касалликларга чалинган, лаб-танглайида нуқсони бор ва кучли куйиш жароҳатини олган 255 нафар бола Германиянинг энг яхши клиникаларида даволаниб қайтди. Айни пайтда яна 12 нафар бола ушбу мамлакатда даволанмоқда ва улар яқин кунларда ўз уйига қайтиб келади.

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида истиқомат қилувчи 8 ёшли Асилбек Қўчқоровни отаси кузатиб қўйди. Барча ота-оналар каби у ҳам ўз фарзандининг тўлиқ соғайиб кетишига ишонади ва акция ташкилотчиларидан ғоят миннатдор.

Ж.ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  БИРЯНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: