НИКОҲ ШАРТНОМАСИ мулкий муносабатларни тартибга солади

Оиламдаги баъзи бир низолар туфайли турмуш ўртоғим билан ажрашмоқчиман. Шунингдек, ўзимга тегишли мол-мулкни ҳам қайтариб олмоқчиман. Аммо, турмуш ўртоғим бунга рози бўлмаяпти. Никоҳ шартномасини бир томонлама бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш мумкинми?

Одина БЕРДИЕВА,

Тошкент шаҳри

Никоҳ шартномасида эр ва хотиннинг биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартибини ўзгартиришга (яъни, эр-хотиннинг умумий мулки), эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 31-моддасига асосан никоҳ шартномаси эр ва хотиннинг мавжуд мол-мулкига нисбатан ҳам, бўлғуси мол-мулкига нисбатан ҳам тузилиши мумкин.

Эр ва хотин никоҳ шартномасида ўзаро моддий таъминот бериш, оила харажатларини кўтариш, бир-бирининг даромадида иштирок этиш, бошқа шахслар билан мулкий шартномалар тузиш, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олишга, никоҳдан ажралганда эр ва хотиндан ҳар бирига бериладиган мулкни аниқлаб олишга, шунингдек, никоҳ шартномасига эр ва хотиннинг мулкий муносабатига оид бошқа қоидалар киритишга ҳақли.

Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг ҳуқуқ ёки муомала лаёқати, уларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини чеклашни, эр-хотин ўртасидаги шахсий номулкий муносабатларни, эр-хотиннинг болаларга нисбатан бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солишни, меҳнатга лаёқатсиз таъминот олишга муҳтож эр ёки хотиннинг ҳуқуқини чекловчи қоидаларни, эр ва хотиндан бирини ўта ноқулай ҳолатга солиб қўювчи бошқа шартларни назарда тута олмайди.

Ушбу шартнома эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Никоҳ шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши ҳам шундай шаклда амалга оширилади.

Унда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. У эр-хотиндан бирининг талаби билан Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик кодекси”да белгиланган асослар ва тартибда суднинг ҳал қилувчи қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди, никоҳ шартномасида никоҳ тугатилгандан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно.

Никоҳ шартномаси суд томонидан Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик кодекси”да назарда тутилган асослар бўйича тўла ёки қисман ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Никоҳ шартномасининг шартлари ушбу Кодекснинг 31-моддаси бешинчи қисмининг талабларига зид келса, суд эр-хотиндан бирининг талабига биноан никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин.

Яна ўқинг:  Vatan

Сабоҳат ЭШМАНОВА,

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: