“ФУДЗИ ТОҒИ” ЎЗБЕКИСТОНДА

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида “Мўйқаламнинг енгил рақси” деб номланган суми-э анъанавий япон акварель санъати кўргазмаси очилди.

Суми-э – бўёқ ёрдамида чизиладиган япон санъат асари ва бир пайтнинг ўзида медитациянинг ўзига хос фалсафаси ҳамда усули саналади. Шунингдек, у чизиқлар санъати, деб ҳам аталади. Чунки, суми-эни яратиш техникаси фақат тўртта тортилган бўёққа асосланади. Ҳар бир тортилган бўёқ аъло даражада бўлиши керак. Бунинг учун доимий машғулот ва маҳоратни сайқаллаб бориш талаб этилади.

Кўргазмада 50 га яқин расм намойиш қилинмоқда. Бу ерга келганлар япон халқи анъаналари, тимсоллари ва турмуш тарзини ўзида акс эттирган “Қўғирчоқлар фестивали”, “Оқ камелия”, “Фудзи тоғи”, “Лайлак” каби асарлар билан танишмоқда.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: