ЎҚУВЧИЛИКНИНГ БИРИНЧИ БАЙРАМИ

Термиз шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида ўтказилган 1-синф ўқувчиларининг

“Алифбе байрами” кенг шодиёна тусини олди. 940 нафар ўғил-қиз сабоқ олаётган мазкур мактабнинг 1-синфига 2014-2015 ўқув йилида 112 нафар ўқувчи қабул қилинган бўлиб, уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан етук қилиб вояга етказиш учун имкониятлар етарли. Ўқув машғулотлари илғор педагогик технологиялар асосида, мультимедия воситаларидан кенг фойдаланилган ҳолда олиб борилмоқда. Бу ерда ташкил этилаётган турли очиқ дарс, кўрик-танлов ва маданий-маърифий тадбирлар ёш авлоднинг маънавий камолотига хизмат қилмоқда.

Тадбирда ўқувчилар “Алифбе” бўйича эгаллаган дастлабки билим ва кўникмаларини шеър, қўшиқ, саҳна кўринишлари орқали намойиш этдилар. Мустақиллик, Ватан, давлатимиз рамзлари, Бош Қомусимиз, она ва устозлар мавзусидаги шеърлар мурғак қалблар тилидан ўзгача ҳаяжон билан янгради.

М.АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  ХАБАРЛАР, ЯНГИЛИКЛАР, ВОҚЕАЛАР (2012-37)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: