СПАГЕТТИ

Масаллиқлар: Спагетти (шу турдаги макарон маҳсулоти) 500 грамм, помидор, 700 грамм, пиёз – 1 дона, саримсоқ пиёз – 2 бўлак, зайтун ёғи, таъбга кўра турли зираворлар. Гўштли коптокчалар учун: Қўй гўштидан қийма 600 грамм, тухум – 1 дона, пиёз – 1 дона, сарёғ – 50 грамм, саримсоқ пиёз – 2 бўлак.

Таёрланиши: – Қозонга зайтун ёғидан солинг, бироз қизигач унга пиёз ва саримсоқ бўлагини майда тўғраб қовуринг. Пиёз тилларанг тусга киргач унга помидор пўстини шилиб, майдалаб солинг. Ушбу соусга таъбга кўра туз ва бошқа зираворлар қўшасиз.

– Қиймага сарёғ, қирғичдан чиқарилган пиёз ва саримсоқни қўшиб аралаштиринг. Қийма майин ҳолга келгач битта тухумни қиймага қўшасиз. Қиймадан катта бўлмаган коптокчалар ясаб товада усти қизаргунча қовуриб олинг.

– Қайнаб турган соусга тайёр бўлган қиймали коптокчаларни солиб паст оловда 10 дақиқа ушлаб туринг.

– Алоҳида идишда макаронни пишириб оласиз (спагеттининг идишида пишириш бўйича йўриқнома бор). Пишган спагетти хамирини соусга солиб 5-7 дақиқа аралаштиринг.

– Тайёр таомнинг устига қаттиқ пишлоқни қирғичдан чиқариб қўшинг.

Гули НОЗ тайёрлади

Яна ўқинг:  Фарзандингиз мактабга чиқдими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: