Мутахассис маслаҳати (2012/46-47)

Ультратовуш ускунаси текширувидан (УТТ) ҳомиладор аёл қачон ўтгани маъқул? Бу тиббий ускунанинг ҳомилага салбий таъсири борми?

Зебо ХУДОЙНАЗАРОВА,

Қашқадарё вилояти

 

Мутахассис Муқаддас Қудратова:

Ультратовуш ускунаси ҳомилага салбий таъсир этмайди. Кўпчилик бу ускунанинг нури бор, ўша нур болага таъсир этиши мумкин деб ўйлашади. Ҳар нарсада меъёр яхши. Фақат мутахассис – шифокор тавсияси билан УТТ ускунаси текширувидан ўтиши шарт. Бу ускуна ўз номи билан ультратовушли тўлқин орқали ташхис қўяди. УТТ ускунасидан қачон ўтиш керак десак, бу ҳомиладор аёлнинг соғлиғига боғлиқ. Гинеколог ҳомиладор аёлнинг аҳволидан келиб чиқиб УТТга тушишни тавсия этса, ҳомиланинг неча ойлик эканлигининг фарқи йўқ. Ахир касалликка шу орқали ташхис қўйилади. Ҳомиладор аёл ҳомиласи 12, 16, 28, 35-36-ҳафталикда текширувдан ўтиши лозим. Ҳомиланинг 12 ҳафтасида боланинг она қорнида қандай жойлашганини кўрсак, 16-ҳафтасида қоғоноқ суви, яъни ҳомила атрофини ўраб турадиган тиниқ суюқликни текширамиз. 28-ҳафтасида ҳомиланинг барча аъзолари текширувдан ўтказилади. 35-36 ҳафталигида эса яна она бир бор тўлиқ текширувдан ўтказилиб туғруққа тайёрланади.

Яна ўқинг:  Мижозингизни билиб даволанинг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: