MA’LUMOT
Марказий сайлов комиссияси раиси брифинг қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови натижаларига кўра, 150 депутат, жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 52 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 36 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 27 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 20 нафар депутат сайланганини маълум қилди. 15 депутат Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг вакилларидир. Сайланган 150 депутатнинг 24 нафари хотин-қизлардир.
5 халқаро ташкилот – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти, шунингдек, 52 хорижий давлатдан 340 дан зиёд кузатувчи ва депутатликка номзодларни илгари сурган сиёсий партияларнинг 70 мингдан зиёд кузатувчиси ва ваколатли вакили сайловни мониторинг қилиб борди.