ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида бир қатор ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Айниқса “Соғлом бола йили” давлат дастури ҳамда 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан олиб бораётган кенг кўламли саъйи-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда. Яқинда ушбу фондда “Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилишда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий ҳамкорлиги масалалари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам ушбу масалаларга катта эътибор берилди. Тадбирда сўзга чиққан Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси Светлана Иномова ўз сўзида жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида фонднинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 минг 252 та қишлоқ ва 2 минг 696 та маҳаллаларидаги 23 минг 419 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар ҳамда катталар соғлиги ўрганилгани ҳақида тўхталиб ўтди. Тиббий кўрик давомида жами 226 минг 403 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилган бўлиб, улардан 6 минг 561 нафарини ногиронлар ташкил этади.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  ЧЕМПИОНАТ ЯКУНЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: