“ЎҒЛИМ, ОВҚАТИНГНИ ЕМАЙСАНМИ?”

Ота-оналар ўз фарзандларига овқат едириш учун турли йўл тутишади, алдаб кўришади, қўрқитишади, барибир бефойда. Ҳақиқатда баъзида болаларимиз биз хоҳлаганимиздек овқатланишмайди. Натижада нимжонлашиб кетгандай туюлади. Лекин ота-оналар, буви-бувалар бир нарсани яхши билишлари керак: боланинг овқат ейишни хоҳлаш-хоҳламаслиги организм талаби, эҳтиёжининг натижасидир. Шунинг учун ҳам қуйидаги тавсияларга ҳар бир киши риоя қилиши лозим:

– Овқат ейишга мажбурламанг! Овқатга зўрлаш болага ҳам жисмонан ҳам руҳий жиҳатдан зарардир.

– Совға билан кўнглини олманг ва қизиқтирманг! Агар уй ишингни қилсанг музқаймоқ, шоколад олиб бераман, деб ваъда бериш ўта нотўғри. Овқат болани одобли бўлишига эришиш воситаси эмас, яшаш воситаси эканлигини унутманг.

– Шоширманг! Тез бўл, бунча кўп чайнадинг, деган танбеҳлар бериш ўта нотўғри. Овқат ейиш тезлиги бу шахсий хусусият. Агар бирор жойга шошиб турилган бўлса, бола бир бўлак нарсани кам еса есину, лекин шошиб-пишиб ортиқча нарсани чайнамасдан ютмасин. Бу организм учун ўта зарарли.

– Бола овқат еганда диққати бўлинадиган нарсалардан узоқ бўлиши шарт.

– Ташвишланманг ва ташвишга солманг. Бола овқатини едими, қанча еди, деб ҳеч ҳам ўйламанг. Фақат ейилаётган овқатнинг сифатига аҳамият беринг. “Сен оч қолдинг, овқатингни тезда еб ол” – деган огоҳлантиришларнинг ҳеч ҳам кераги йўқ. Болани ўзи эсласин, ўзи овқат талаб қилсин, унинг табиати бу нарсаларни ўзи белгилаб беради.

Фақат овқатлар бола қўли етадиган жойда бўлиши керак. Каттароқ ёшдаги болаларга эса овқат тайёрлигини айтиш, огоҳлантириш кифоя. Агар болани биз ўз аралашувимиз билан бузмасак, у нимани, қанча, қачон ейишини жуда яхши билади, чунки, боладаги табиий инстинкт бу йўлни доим тўғри кўрсатиб туради.

Психолог Зебинисо АҲМЕДОВА тавсияси асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  Ёнғоқ ва майизли пишириқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: