ЭЛ ЭЪЗОЗИ

Косонсойлик Бўстонхон Пошшаева халқ севган санъаткорлардан эди. “Бозорга баққол ярашган”, “Ҳамроҳинг бўлай!”, “Ҳорманг, пахтакорлар!” каби қўшиқлари билан эл орасида ҳурмат қозонди.

Бўстонхон Пошшаева бутун умрини ўзбек халкининг қадимий қўшиқлари, рақслари, лапарлари, маросим ва удумларини ўрганиш ва уни тарғиб этишга бағишлади. Унинг ташаббуси билан Наманган шаҳридаги 7-сонли маданият уйи қошида “Ёр-ёр” фольклор-этнографик ансамбли ташкил этилди.

Яқинда Наманган шаҳридаги Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида фольклор санъати фидойиси Бўстонхон Пошшаева хотирасига бағишланган “Барҳаёт сиймолар” номли адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси ҳамда Наманган вилоят ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, мазкур хотира тадбирининг тантанли очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими ўринбосари Ҳамидхон Жалолов, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик марказининг директор ўринбосари Ўткир Тоҳиров, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси Республика бошқаруви раиси Исфандиёр Латиповлар сўзга чиқишди.

Тадбирда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари фольклор-этнографик халқ ансамбллари ҳам иштирок этишди.

Муҳаммаджон ҚОЗОҚБОЕВ

Яна ўқинг:  ЧИМЁН ТОҒЛАРИДАН ТАРАЛГАН САДО

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: