АДОЛАТ МЕЗОНИ

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети қошидаги академик лицейнинг анжуманлар залида Ўзбекистон Конституциясининг 20 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон Конституцияси — мустаҳкам оила пойдевори” мавзусида лицей талабаларига семинар ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши фаол аёллари, “Ўзбекистон- Қирғизистон”, “Ўзбекистон-Латвия” дўстлик жамиятлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мудофаа ишлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашувда “Ўзбекистон Конституцияси — мустаҳкам оила пойдевори” мавзусида академик Саидаҳрор Ғуломов олий қомусимизнинг ҳаётимизга, миллий урф-одатлармизга нечоғлик мос эканлиги ва умуминсоний, ҳалқчиллиги ҳақида сўз юритди. Шунингдек, дўстлик жамиятлари Кенгаши фаолияти ҳақида — Кенгаш масъул котиби Муқима Абдуллаева, тарих фанлари номзоди Муборак Юнусхўжаева “Мустаҳкам Ватанимда — мустаҳкам оила” мавзусида сўз юритди.

Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Соҳибжамол АБДУРАИМОВА

Яна ўқинг:  МАҚСАДЛАРИ МУШТАРАК ЖУФТЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: