САРФ-ХАРАЖАТЛАР КИМ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНАДИ?

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар қандай қопланади? Алоҳида фуқаролар сайлов кампаниясини муваффақиятли ўтказиш учун ўз маблағларини тақдим этишлари мумкинми?

Адолат Ҳакимова,

Қарши шаҳри

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар давлат ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Пул маблағларини сайлов комиссияларига тақсимлайди. Улардан фойдаланиш тартибини белгилайди. Ажратилган маблағлардан аниқ мақсадларда фойдаланиши устидан назорат ўрнатади. Сиёсий партиялар,сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳлари кўрсатилган депутатликка номзодларнинг барчасига ташвиқот ишлари олиб бориш учун тенг имкониятлар яратиб берилади.

Номзодларни бошқа маблағлар ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлашга йўл қўйилмайди. Тўғри, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, турли корхона ва ташкилотлар, алоҳида фуқаролар сайлов кампаниясини муваффақиятли ўтказиш учун ўз маблағларини тақдим этишлари мумкин. Улар Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилиб олинади ва аниқ мақсад йўлида сарфланади.

Яна ўқинг:  ЁШЛАР КАМОЛОТИДА – СПОРТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: