Бақлажон

Айни дамда бозор расталари юртимизнинг сархил мевалари ва турли сабзавотлар билан тўла. Инсон организми учун турли витаминларга бой бақлажонни арзон нархга харид қиласиз. Хўш, унинг саломатликка доир хусусиятларини биласизми?

Бақлажоннинг таркибида дағал тўқима (клетчатка), кальций, калий, темир, фосфор, мис, магний, рух, кобальт, марганец, альюминий каби минераллар, РР, В1,В2 витаминлари, ошловчи моддалар, углеводлар, оқсил, ёғ, табиий шакар А витамини, органик кислоталар, пектин моддаси мавжуд. Бақлажон тўйимлилиги билан бошқа сабзавотлардан фарқ қилади. Айниқса, пазанда бекажонлар бақлажондан тухум ҳамда помидор аралашитириб мазали таом тайёрлашади. Мутахассислар бақлажонни меъёрида истеъмол қилишни тавсия этади. Сабаби унинг ҳаддан зиёди жигарга салбий таъсир кўрсатиши ва организмда хилтни кўпайтириши мумкин. Шу сабабли бақлажонни бошқа сабзавотлар билан бирга қовуриб, икра қилиш ёки турли салатлар тайёрлаш тавсия этилади.

Бақлажондан турли парҳез таомлар тайёрлаш мумкин. У ортиқча вазнли кишиларга тавсия қилинади. Айниқса, бу маҳсулот организмда ортиқча ва зарарли холестеринни чиқариб ташлайди. Юрак ва буйрак, ҳамда жигар фаолиятига ижобий таъсир этади. Ичакларни тозалаб, ўт йўлларини яхшилайди. Сиёҳранг бақлажон қон яратиш тизими (суяк кўмиги) ва талоқ ишини меъёрига солади. Камқон беморларнинг организмида қизил қон таначалари ҳосил бўлишига ёрдам беради. Шу сабабли гемоглобин нормага келади. Яна қандли диабет билан оғриган беморларда қонда қанд миқдорини камайтиради. Шунингдек, бақлажон подагра(бўғим оғриқлари) касаллигида ҳам фойдали.

Яна ўқинг:  ОЛДИНРОҚ ОВОЗ БЕРИШ ИМКОНИЯТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: