Вояга етмаганлар манфаатларини ҳуқуқий муҳофаза этиш масаласи юртимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ ҳукуматимиз эътиборида бўлиб келмоқда. Мамлакатимизда болалар ҳуқуқий ҳолатини белгилаш, ҳимоя қилиш ва бола ҳуқуқлари кафолатларининг аниқ механизмлари яратилган.
Васийлик ёки ҳомийлик остидаги вояга етмаган шахсларнинг яшаш жойи деб қайси манзил айтилади? Васийлик ёки ҳомийликнинг умуман бир-биридан фарқи нимада? Бу ҳуқуқий нормалар қайси қонунларда белгиланган?
Дилбар САИДОВА,
Самарқанд шаҳри
Мамлакатимиз парламенти 1992 йилнинг декабрида БМТнинг “Болалар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенöиясини ратификаöия қилди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ва қонуности ҳужжатларида бу масалага оид ҳуқуқий нормалар белгиланган
“Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг биринчи боби 3-моддасида вояга етмаганлар ўртасида (18 ёшга тўлмаган шахс) назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий вазифалари, принöиплари, ахборот билан таъминлаш, профилактикада ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг иштироки аниқлаштирилган.
“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг учинчи моддасида васийлик ва ҳомийликка таъриф берилган. Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли деб таъкидланади. Ҳомийлик эса худди шу ҳуқуқий норма ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болаларнинг ҳуқуқларига дахлдордир. Шунингдек, соғлигининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларСамарқанддаги иккита меҳрибонлик уйига 30 миллион сўмдан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди
Шу йилнинг 9 октбярь куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисининг турмуш ўртоғи Заида Граузе хоним ҳамда Фаластин давлатининг мамлакатимиздаги фавқулодда
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
