ШИФОКОР ФАЗИЛАТИ
Маҳоратли шифокор одам анатомиясини аниқ билишга алоҳида эътибор қаратади.
Аристотель
* * *
Энг яхши шифокор кўпгина дориларнинг фойдасидан кўра зарари кўплигини билади.
Б.Франклин
* * *
Касалликни беморнинг ташқи кўринишига қараб аниқлаш — худонинг марҳамати, хаста кишини эшитиб кўриш — ажойиб маҳорат, беморга савол бериб касалликка ташхис қўйиш — уддабуронлик, томир уришига қараб хасталикни баҳолаш эса санъатдир.
Пен Чиао