Адоғи йўқ саволларга ЖАВОБ ИЗЛАР БОЛАЖОН

Ойижон айтинг-чи Оймома осмонда ухлайдими, ёнида нечта юлдуз бор? Дарахтлар ҳам гапирадими? Нега одамлар учмайди? Болалар шу каби саволлар билан ота-оналарини қийин вазиятларга солиб қўяди. Шуларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ота-оналар учун махсус қўлланмалар чоп этди. Ундан юқоридагига ўхшаш саволларга жавоб топиш мумкин.

Беғубор қалб эгаларини соғ-саломат ҳолда комил инсон қилиб тарбиялаш аввало оиладан бошланади. Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфига мактабгача таълим муассасасидан келган бола билан оила муҳитида тарбияланган болаларнинг хулқи, ақлий ва ижодий, мулоқотга киришиш қобилиятлари, саводхонлигида албатта фарқ бўлади. Ана шу фарқни йўқотиш учун ота-оналарга, албатта қўшимча кўмак зарур.

Айни вақтда республика миқёсида 0 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар сони 2 миллион 497 минг 210 нафарни ташкил этади. Уларнинг 23,3 фоизи, яъни 581 минг 539 нафари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Шунингдек, қисқа муддатли гуруҳларга қамраб олинган болалар, мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларнинг 12,2 фоизини ташкил этади. 2015-2020 йиллар учун болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш қамровини 45 фоизга етказиш кўзда тутилган бўлиб, айни вақтда мактабгача таълим муассасаларини хатловдан ўтказиш ишлари бошланди. Мазкур муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янгидан қуриш, тўлиқ ва жорий таъмирлаш ҳамда замон талаблари асосида жиҳозлаш мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга мўлжалланган босқичма-босқич тизимнинг асосини ташкил этади.

2014-2015 ўқув йилида 1минг 220 та гуруҳ ташкил этиш ва унга 61 минг нафар мактабгача таълим муассасасига қамраб олинмаган болаларни жалб қилиш режалаштирилган. Ана шу гуруҳнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб “Қисқа муддатли гуруҳлар” дастури ишлаб чиқилди. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманларида жорий йилнинг 1 майидан бештадан мактабгача таълим муассасасида “Қисқа муддатли гуруҳлар” ташкил этилиб, тажриба-синов ишлари бошланади.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 94-банди ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш малакасини ошириш республика ўқув маркази методистлари томонидан, фарзанди 5-7 ёшли бўлган ота-онага болаларни мактабга тайёрлашга яқиндан ёрдам берадиган беш номдаги қўлланма нашрга тавсия этилиб, ота-оналарга етказиш йўллари ишлаб чиқилди. Мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларнинг ота-оналари учун яратилган мазкур қўлланмалар асосида кичкинтойларни оила даврасида мактаб таълимига тайёрлашга яқиндан ёрдам беради. “Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари”, “Болажон” таянч дастури асосида “Нутқ ўстириш, ўқиш ва саводга тайёргарлик”, “Математик тасаввурларни шакллантириш”, “Соғ танда-соғлом ақл” насрий ва шеърий асарлар тўпламлари болажонларнинг тенгқурлари ва катталар оламига кириб бориш (ижтимоий ҳаёт), мактаб таълимига психологик тайёргарлик, ҳар томонлама шахсий ривожланиш кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Яна ўқинг:  Hunarga havas, maqsadga harakat yetkazur

Дарҳақиқат, “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида болажонларимизнинг келажаги порлоқ бўлишини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бундай улуғвор вазифаларни бажариш эртамизнинг муносиб ворисларини тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Саҳифани Жамила ҲАЙДАРОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: