АСТРОНОМЛАРДАН “ГИГАФОТО”

Европа Жанубий обсерваторияси астрономлари Сомон йўли марказининг бугунги кундаги энг батафсил суратини олишга муваффақ бўлишди. Тўққиз гигапикселли фотосурат обсерватория расмий сайтида эълон қилинган (оригинал, 25 Гигабайт; катталаштириш асбоблари билан қўйилган версияси). Шу ернинг ўзида астрономлари иши тўғрисида қисқача маълумот ҳам берилган.

Фотосурат Чилининг Атакама чўлида ўрнатилган VISTA телескопи ёрдамида олинган. У тўрт метрли кўзгуга эга бўлиб, инфрақизил диапазонда кўриш қобилиятига эга. Айнан шу диапазон сабаб, астрономлар 84 миллиондан зиёд юлдузларнинг аниқ тасвирини олишга муваффақ бўлишди. Кўринарли ёруғда уларнинг аксарият қисми Сомон йўлининг космик чанги ортида қолиб кетади.

Олинган фотосуратнинг ҳажми (108 минг 200га 81 минг 500 пиксель) уни астрономиядаги энг катта рангли расмлардан бирига айлантиради. Фотосуратда келтирилган маълумотлар Сомон йўли марказидаги юлдузларни ранги ва ёрқинлиги бўйича энг батафсил бўлиниш диаграммасини тузиб чиқиш имконини беради. Ушбу бўлиниш спиралсимон галактикалар, хусусан, бизнинг галактикамиз юлдузлари эволюцияси механизмларини тушунишда ёрдам беради.

VISTA телескопида ишловчи астрономлар, аввалроқ, бундан ҳам батафсилроқ – бутун Сомон йўлининг 150 гигапикселли фотосуратини эълон қилишган эди. Шунга қарамай, галактикамиз маркази янги фотосуратда янада батафсилроқ акс этган.

Интернет материаллари асосида Наврўз НОРБОБОЕВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: