Виртуал оламнинг реал оқибатлари

Ҳозирги кунда бутун дунёда ўзини ўзи суратга олиш яъни, селфи оммалашиб кетди. Турли ижтимоий тармоқларда дунё даражасидаги юлдузлардан тортиб сиёсатчилару оддий инсонларгача ўзларининг электрон манзилларида ана шундай суратлари билан ўртоқлашишмоқда. Хўш, селфи ўзи нима?

Selfies – ҳозирги кунда барча ижтимоий тармоқларда энг кўп тарқалган одат бўлиб, инсоннинг руҳий ҳолати ҳақида етарлича маълумот беради. Дунё психологлари ўзини ўзи кўп суратга туширувчи инсонлар ўзларига бино қўйган ва ўз ташқи кўриниши билан фахрланадиганлар тоифасига киради деб ҳисоблашмоқда. Улар нарциссизм (атрофдагиларнинг эътибор ва эътирофи ҳамда ўз кўринишига қарамлик) гирдобига тушиб қоладилар.

Психологларнинг фикрича, ижтимоий тармоқларда ўз суратларини жойлаштириш ва бунинг натижаси ўлароқ виртуал дўстларидан ёқтириш (like)ларни қабул қилиб олиш ўзига бўлган ишончнинг ортишига ва ўзида мавжуд бўлмаган хислатларнинг борлигига ишониш ва бунинг натижасида ёлғон тасаввур гирдобига тушиб қолишларига сабаб бўлади. Бу эса келажакда асаб билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Инсонда ўзини бошқалардан устун қўйиш, худбинлик сингари иллатлар пайдо бўлади.

Америкалик руҳшунослар қабулида бўладиган беморларнинг учдан икки қисми айнан ана шундай руҳий ҳолатдаги инсонлардир. Улар беихтиёр тинимсиз селфи қилиб уни ижтимоий тармоққа жойлашади.

Британиялик олимлар эса умуман ижтимоий тармоқларнинг ўзи инсон саломатлигига жиддий зарар етказади деб ҳисоблашмоқда. Арик Сигман Британия Биология институтининг “Biologist” илмий журналида чоп этилган мақоласида шу ҳақда мулоҳаза юритган.

Унинг фикрича ижтимоий тармоқлар инсонлар билан юзма-юз мулоқотнинг камайишига олиб келади ва бунинг натижасида инсон асаб тизимида салбий ўзгаришлар юзага келади. Зеро, ижтимоий тармоқлар виртуал сўзлашув давомида фақатгина мулоқотнинг нотўғри тасаввурини, сохта кўринишини тақдим этади холос.

Олимнинг фикрича, жамиятдаги фаолликнинг етишмаслиги инсон иммун тизими, гормонал баланс, артериялар фаолияти ва тафаккурининг бузилишига олиб келади. Бу эса саратон, юрак-қон-томир ва хотира заифлиги каби турли хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Фарҳод БЕК

Яна ўқинг:  БЕҲОЛЛИККА НИМА САБАБ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: