Қорақалпоғистонликлар БИРИНЧИ

Нукус шаҳрида 14-15 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг қўл тўпи бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган уч юзга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро беллашди.

– Баҳслар тўрт кун давом этди, – дейди мусобақа бош ҳаками Исмоил Матхолиқов. – Қизғин кечган беллашувлар 2015 йилда Хоразм вилоятида ўтказиладиган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтади.

Кескин курашларга бой бўлган мусобақа якунида ўғил болалар ўртасида қорақалпоғистонлик гандболчилар биринчи ўринни, жиззахликлар иккинчи ва хоразмлик спортчилар учинчи ўринни эгаллади.

Қизлар ўртасида ғолиблик Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига насиб этган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Сирдарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ёш спортчилари қўлга киритди.

А.ОРТИҚБОЕВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Табиат билан ҳамоҳанг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: