ФОНД фаолиятидан (2014/33)

Шаҳар таянч маскани Тиббий-ижтимоий марказ шифокорлари ҳамкорлигида Хамза тумани “Бунёдкор” ва “Янгиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 161 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди ва вояга етмаганлар ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?” каби мавзуларда давра суҳбатлари уюштирилди.

Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Марғилон шаҳрида ва Сўх туманида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, репродуктив саломатлик ва оилада тиббий маданиятни ошириш мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Янгиобод туманидаги “Баландчақир”, “Истиқлол” ва “Пасткичақир” қишлоқ врачлик пунктларида жами 514 нафар киши тиббий кўрикдан ўтказилди.

Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Кармана туманининг “Айрончи” ва “Хончорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, бир қатор мавзуларда давра суҳбати ўтказилиб, фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Шўрчи туманининг “Озод”, “Озодлик” ва “Эзгулик” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ўсмир болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  ТАОМГА ТАЛПИНГАН ГЎДАК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: