Бақлажон қовурмаси

Ҳурматли муштарийлар! сизларга витаминларга бой бўлган антиқа бақлажон қовурмаси тайёрлашни ўргатамиз.

Керакли масаллиқлар:

Бақлажон, пиёз, саримсоқпиёз, пўсти шилинган помидор ҳамда 100 мл зайтун ёғи, ярим боғ петрушка, 3 чой қошиқ шакар, 5 чой қошиқ лимон шарбати, туз ва мурч керак бўлади.

Тайёрланиши:

Бақлажонларни 7-8 дақиқа давомида қайнатилган сувга солиб қўямиз. Сўнг уларни сувдан олиб, қуритиб оламиз. Пиёзларни майда қилиб тўғраб, уни зайтун ёғида қизартирамиз. Қовуриш жараёнида майдаланган саримсоқпиёз ва пўсти шилинган, майдаланган помидорни қўшиб қовуришда давом этамиз. 10 дақиқа давомида қовуриб, охирида петрушкани қўшиб уни ҳам қовуриб оламиз.

Бақлажонларни ярмидан кесиб, ичидаги юмшоқ массасини ажратамиз. Уни сабазавотларга қўшиб, зираворлар ва лимон шарбати билан тўйинтирамиз. Шуларнинг ҳаммасини бақлажон бўлаклари ичига соламиз ва қолган ёғларни қўшгандан сўнг газ печида 180 C° даража ҳароратда 45 дақиқа давомида пиширамиз.

Яна ўқинг:  Biz Vatanga nima berdik?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: