ЁШЛАР КАМОЛОТИ – ЮРТ САОДАТИ
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 4-мактабгача таълим муассасасида ўғил-қизларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга етиши учун барча шароит яратилган.
Тажрибали педагоглар ёрдамида 140 нафар жажжи ўғил-қиз дастлабки билим ва кўникмаларни замонавий таълим-тарбия андозалари асосида эгалламоқда. Бу ерда спорт, хорижий тиллар, мусиқа, тикувчилик тўгараклари ишлаб турибди.
ЎзА.