Ибратли ҳикоялар

МАЪҚУЛ ЖАВОБ

Бир одам содиқ хизматкоридан сўради:

– Нималар ейишни истайсан?

– Нима берсангиз, ўшани, – жавоб берди хизматкор.

– Нималар кийишни хоҳлайсан?

– Қандай либос берсангиз, ўшани.

– Қайси хонани ажратай?

– Ўзингиз маъқул кўрганингизни.

– Уйдаги қайси ишларни топширишимни истайсан?

– Қайси ишларни қилишимни хоҳласангиз, топшираверинг.

Бу жавоблардан кейин хожа ўйланиб қолди ва кўзларидан оқаётган ёшларни артаркан, бундай деди:

– Кошки мен ҳам Раббим ҳузурида шундай бўла олсайдим…

УМИД ВА МУҲАББАТ

Ҳали дунёда одамзод яратилмасидан аввал туйғулар ерда бемалол юришган вақтлар экан. Бир кун барча туйғулар йиғилиб бекинмачоқ ўйнамоқчи бўлишибди. Умид кўзини юмиб ҳаммани беркинишини кутиб санай бошлабди. Ҳамма туйғулар беркиниб бўлгач умид қидиришга тушибди. У кетма кет ҳаммани топибди. Аммо, фақат муҳаббатгина топилмабди. У гуллар орасига яширингани сабаб уни умид кўрмабди. Аммо ҳасад тилини тиймай умидга севгининг яширинган жойини айтиб қўйибди. Умид қўлига чўп ушлаганча севгини қидиришга тушибди.

Ҳозир сени топиб оламан, деганча гуллар орасига чўп суққан экан чўп тўғри бориб муҳаббатнинг кўзларига кириб, уни сўқир қилиб қўйибди. Ўша ўша муҳаббатнинг кўзи кўр бўлиб қолибди. Бундан сиқилган умид қилган айбини ювиш учун доим муҳаббатнинг қўлидан тутиб юраркан. Шу сабаб муҳаббат ва умид доим бирга экан.

ЛУҚМОН ВА ҚОВУН

Ҳазрат Жалолиддин Румий ҳақиқий муҳаббат ва дўстликнинг аломати дўстдан етган жафони розилик ва таслимият билан қабул қилиш эканини қуйидаги ҳикояда шундай тушунтиради: “Бир кишига зиёратчилар қовун келтиришди. У ёнига сирдош-кўнгилдоши, содиқ хизматкори Луқмонни чақирди ва қовундан бир тилим кесиб, узатди. Луқмон уни шундай роҳат билан едики, кўрган одамнинг иштаҳаси очилиб кетиши табиий эди. Узатилган иккинчи тилимни ҳам худди шундай еганини кўргач, хўжайин ҳам ўзига қовун кесди. Аммо оғзига олар-олмас тупуриб ташлади, чунки жудаям аччиқ эди. “Эй Луқмон, – деди хўжайин. – Бундай “заҳар”ни қандай қилиб бол каби ея олдинг? Бундай қаҳрни нима сабабдан лутф ўрнида қабул этдинг? Бу қандай сабр? Ким билсин, бугунгача қандай азобларга бардош берган бўлсанг? Сен ширин жонингга душманмисан? Бирор нима десанг, бўларди-ку? Ҳеч қурса, маъзур кўринг, еёлмайман, дейиш шунча қийинми?”

Яна ўқинг:  Собиқ турмуш ўртоғимдан пул сўрашга ҳаққим борми?

Луқмон жавоб берди: “Мен сизнинг қўлингиздан шунча кўп ширин нарсалар едим, моддий ва маънавий озуқа олдимки, буларнинг эвазини ўтай олмаслигимни ўйлаб, ҳузурингизда хижолатдаман. Шундай бўлгач, қўлларингиз билан берган нарсани, қандай қилиб: “Аччиқ экан, еёлмайман”, дейман? Сиз нимаики берсангиз, хушнудлик билан қабул қиламан! Сиздан етган бирор азиятдан шикоят қилсам, бошимга тупроқ сочилсин. Лутфкор қўлнинг тотини бир қовуннинг аччиқлиги қандай кетказсин?

Хожам! Муҳаббат сабаб аччиқ ширин, мис олтин, зиндонлар гулзор, подшоҳ қул, қул шоҳ бўлади. Давосиз дардлар шифо топади. Муҳаббат ила қоронғиу уйлар ёришади, қайғу, изтироблар қувончга, йўлдан адаштирувчилар саодат йўлини кўрсатувчиларга, қаҳр раҳматга айланади”.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: