Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ГЕРМАНИЯ ЧЕМПИОНИ ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИГА ЮКСАК БАҲО БЕРДИ

30.10.2012
79 марта ўқилди
ГЕРМАНИЯ ЧЕМПИОНИ ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИГА ЮКСАК БАҲО БЕРДИ

Юртимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири бўлган болалар спортига қаратилаётган эътиборнинг самарасини бугун барчамиз гувоҳи бўлмоқдамиз. Спортчиларимизнинг халқаро майдонларда кўрсатаётган юксак натижаларида ҳам бу яққол ўз аксини топмоқда.

Яқиндагина Эронда ўтказилган футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган ўсмирларимизнинг қитъада тенгсиз бўлишлари, спортчиларимизнинг шу йил Лондон шаҳрида ўтказилган ХХХ ёзги Олимпиада баҳсларидаги муваффақиятли иштироки ҳам ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг натижасидир. Айтиш мумкинки, бу ютуқларни қўлга киритилишида кўплаб давлатлар билан спорт, таълим соҳаларида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари ҳам яхши самара бермоқда.

Яқинда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Биргаликда ҳаракатда” шиори остида 3 босқичли тадбирлар ана шундай ҳамкорлик доирасида ташкил этилди. Ушбу лойиҳа уч қисмдан иборат:

– ярим марафон югуриш бўйича Германия чемипиони Ингалена Ҳойк иштирокида Тошкент вилоятида спорт байрамлари;

– профессионал спортчи билан индивидуал машғулотлар ўтказиш имконияти учун ёш спортчилар орасида танловлар;

– Қорақалпоғистон Республикасида спорт байрамларини ўтказиш.

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд алоқаларни спорт соҳасида ҳам кенгроқ олиб боришдан иборатдир.

Куни кеча Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 4-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ана шу тадбирларнинг биринчи босқичи бўйича учрашув ўтказилди. Тадбирда Ингалена Ҳойк иштирокида ўтказилган марафон югуриш ва маҳорат дарслари спортчи болажонларда катта таассуротлар қолдирди. Ёш спортчиларга машғулотларни қай тартибда олиб бориш ҳамда спортчи учун тўғри овқатланиш қанчалик муҳим эканлиги ҳақида маслаҳатлар берилди. Тадбир ниҳоятда кўтаринки кайфиятда ўтди ва болажонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

– Мен авваллари Ўзбекистонда бўлмаганман. Аммо, давлатингиз ҳақида жуда кўп эшитганман. Айниқса, миллий матоларингиз – атлас ва адрасдан тикилган замонавий либослар мени ўзига мафтун қилди. Бундан ташқари менга ўзбек миллий таомлари ҳам жуда манзур бўлди. Одамларингизнинг меҳмондўстлиги ҳам бошқа ҳеч бир мамлакатда учрамайди. Мен аввал, бундай жаннатмакон юрт ва очиқ чеҳрали одамлар даврасида бўлмаганман, – дейди ярим марафон югуриш бўйича Германия чемпиони Ингалена Ҳойк.

Тадбир сўнггида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Ангрен шаҳридаги 4-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабига спорт жиҳозларидан иборат совғаларни тантанали тарзда топширди.

Шундан сўнг меҳмонлар Ангрен шаҳридаги “Янгиобод” спорт марказида бўлишди. У ерда ёш спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар барчада катта таассурот қолдирди.

– Ўзбекистонда спортга, айниқса, болалар спортига қаратилаётган юксак эътибор мени ҳайрон қолдирди. Мен авваллари спортга бунчалар юксак эътибор қаратган давлатни кўрмаганман. Айниқса, юртингизда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг борлиги спортчи ёшларга чексиз имкониятлар яратиб беради. Аминманки, келажакда ўзбек спортчилари дунё майдонларида юксак ғалабаларни қўлга киритишади, – дейди Ингалена Ҳойк.

“Биргаликда ҳаракатда” шиори остида ўтказилаётган спорт тадбирларининг навбатдаги босқичи Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва Қибрай туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Мўйноқ шаҳарларида давом эттирилади.

Теглар:#2012/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241211
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023112
Болажонларга шодлик улашиб...Спорт

Болажонларга шодлик улашиб...

Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга

28.12.2023132
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023314