Жаҳон чемпиони – БИЗНИНГ ЧЕМПИОН
рециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган рапид — тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ака-ука Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар ғалаба қозонди.
Нуфузли мусобақанинг етти ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида иштирок этган Исломбек Синдоров тўққизта турнинг барчасида ғалаба қозонди. Ёш шахматчимиз россиялик Алексей Фадеев, грециялик Георгиос Хатзигавриил, болгариялик Константин Георгиев ва Светлен Иванов, франциялик Ражат Маккар, озарбайжонлик Али Зуқанов, Фикрат Мустафозода ва Айҳан Жабборли ҳамда англиялик Дҳрув Радҳакришнанни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони бўлди.
Тўққиз ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ўз иқтидорини намойиш этган Жавоҳир Синдоров ҳам турнир давомида мағлубиятсиз ўйнади. У грециялик Маркоз Казакос, россиялик Артемии Борисов, Лев Левкин, Михаил Друченко, Георгий Вдовин ва Владимир Анчиков ҳамда озарбайжонлик Самад Аслановни енгиб, яна бир озарбайжонлик шахматчи Мартин Саломов ва ҳиндистонлик Лоҳия Сиддҳант билан дуранг ўйнади. Тўққиз имкониятдан 8 очко жамғарган Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
Т.ОРТИҚОВА