Болангиз тирноғини кўп тишлайдими?

Ёш болалар орасида тирноғини тишлаб ўтириш ҳолатлари кўп учрайди. Бу ҳолат одат тусини олмаслиги учун оналардан ҳушёрлик талаб қилинади. Кўпинча тирноқ мўрт ёки синувчан бўлса, бола тирноғини тишлаб олиб ташлашни маъқул кўради.

Шунинг учун вақтида боланинг тирноқларини олиб туриш зарур. Бу ёқимсиз одатнинг олди олинмаса, қатор касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Тирноқ ичида йиғилган микроблар оғиз бўшлиғига, кейин меъда-ичак тизимига тушади ва ичакларда гижжа пайдо қилади. Шунингдек, тирноқ касаллиги, тирноқ эти касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Бу одатдан қутилиш учун қуйидаги чора-тадбирларни қўллаш мумкин: тирноққа бемаза, ўткир ҳидли ёки аччиқ модда суртиб қўйилади. Ёш болаларга эса махсус қўлқоплар ёрдам беради. Бу одатга қаттиқ ўрганиб қолганларга қотирилган нон ёки болалар учун мўлжалланган резина тишлагичлар ёрдам беради.

Нилуфар САПАЕВА

Яна ўқинг:  Харид қилган МАҲСУЛОТИНГИЗ СИФАТЛИМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: