ЎСМИРЛИК ДАНГАСАЛИК…МИ?

Алан Доннели бошчилигидаги Лимерик университети (Ирландия) олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида замонавий ўсмир қизлар куннинг жуда кўп қисмини диван ёки стулда ўтказиши маълум бўлди.

“The Irish Times” ҳафталик газетасининг ёзишича тадқиқот иштирокчиларига ҳаракат фаоллигини кузатувчи мосламалар ўрнатилган. Ушбу мосламалар бир ҳафта давомида иштирокчилар ҳақида маълумотларни узатиб турган. Олимлар тадқиқот натижаларидан бир оз ажабланишди. Зеро, қизлар бир кун давомида 19 соат вақтини диван ва стулларда ўтказишини ҳеч ким кутмаган бўлиши табиий.

Кам ҳаракатлилик келажакда юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариш хавфини юзага келтиради ва сурункали касалликларга олиб келади.

Шу сабабдан шифокорлар ўсмирларга ҳаёт тарзини ўзгартириш, спорт билан мунтазам шуғулланиб туриш саломатликни мустаҳкамлашини қайта-қайта таъкидламоқда.

Яна ўқинг:  Сурункали оғриқ ақл хиралашишига олиб келади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: