Сурункали оғриқ ақл хиралашишига олиб келади

Калифорния университети олимлари кексаларнинг сурункали дард билан оғриши ёши ўтгани сари тафаккури хиралашиб боришига сабаб бўлишини аниқлади. Чунки доимий оғриқлар бош миядаги ҳужайралар ўлишига олиб келади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, сурункали оғриқлар билан яшайдиган одамда диққат ва хотира сусаяди. Айниқса, оғриқлар кучли бўлса ва эътиборни кўп тортса, катта куч талаб этади ва хотира қобилятига тўғридан-тўғри салбий таъсир ўтказа бошлайди.

Натижада одам кундалик ишларни тобора қийналиб бажара бошлайди, ҳатто дори ичиш ва ҳисоб-китоблар ҳам мушкул юмушга айланади. Олимлар 60 ёшдан ўтган ва 12 ёшдан катта 12000 нафар инсонни текширувдан ўтказди. Кучли ёки ўрта даражадаги оғриқлар билан яшайдиган кишиларда хотира сусайиши кўрсаткичи бошқаларга қараганда 9,2 фоизга тезлиги аниқланди.

Тафаккур хиралашиши оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиш билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки улар наркотик хусусиятга эга. Бундан ташқари, жисмоний оғриқлар ҳиссий стресслар ортишига, натижада танадаги стресс гормонлари фаоллашиб кетишига олиб келади. Бу ҳам ақлий қобилиятга салбий таъсир кўрсатади.

Орифжон Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  СУНЪИЙ ЮРАК – ҳаётга кўмак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: