ФИРИБГАРЛАР ФОШ БЎЛДИ

Бу ҳаётда ҳар ким турлича ҳаёт кечиради. Кимдир оиласининг фаровонлиги учун кечаю-кундуз тиним билмай меҳнат қилиб, фарзандларига ҳалол луқма едиришни афзал билса, яна бир тоифа кимсалар эса ўзгалар меҳнати, пешона тери эвазига топилган даромаддан фирибгарлик йўли билан фойдаланиш пайида бўлади.

Р.Раҳимов (исм-фамилялар ўзгартирилган) ана шундай енгил йўл билан пул топишга ишқибоз кимса бўлиб чиқди. Ўзгалар ишончига кира оладиган бу шахс танишларига ўзини “Нотурар жой бинолардан фойдаланиш” департаменти ходими деб таништиради. Уй-жой масаласида ёрдам бериш мақсадида янги танишларига ижара шартномасини тузиб беришни ваъда қилиб, мансабдор шахсларга ёрдами учун пул беришим керак деб мўмай даромад орттириб юрди. Маълум бўлишича юқорида қайд этилган мақсадда фуқаро Ж.Холиқовдан 75 000 сўм олиб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. “Кўза кунда эмас, кунида синади” деганларидек, Р.Раҳимовнинг кирдикорларидан хабар топган ички ишлар ходимлари уни кузатиш жараёнида фуқаро Д.Солиевга ижара шартномасини тузиб беришни ваъда қилиб, 100 000 сўм пулни пора сифатида олаётган вақтда қўлга олишди.

Маълум бўлишича, Р.Раҳимов бинолардан фойдаланиш департаментида мутахассис сифатида бир неча йиллар ишлаган, аммо бу сафар у ўша ерда ишлаётган танишига ҳужжатларни тайёрлаб бериш учун борган эди. Аслида тадбиркорлардан хужжатларни қабул қилиб олишга унинг ҳаққи ҳам, ҳуқуқи ҳам йўқ эди. Бироқ, у ерга келган Д.Солиев Р.Раҳимовдан ҳужжатларини расмийлаштириб беришини сўраганида у департамент орқали эмас, кадастр орқали расмийлаштиришга ёрдам беришини ва керакли ҳужжатлар рўйхатини айтади. Ҳужжатларни олиб келган Д.Солиев тўлов 53780 сўм эканини билгач, Р.Раҳимовга тезроқ ишини битириб берса, унга қўшимча 45000 сўм пул беришини айтади.

Дастлабки тергов вақтида Д.Солиев тижорат қилиш мақсадида ижарага дўкон қидириб юрган вақтида таниши Комилни кўриб қолганини маълум қилди. Ижарага дўкон йўқми, деганида унга Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш бозорида кийим-кечак сотиш учун мўлжалланган дўкон борлигини ундан биргаликда фойдаланишса эгасига ижара нархини арзонроқ қилишини сўрашини айтади. Бу ишга яна бир неча текинтомоқлар қўшилади. Айтилган манзилга келган “дўкон эгаси” ўзини Сора деб таништирган аёл, уч нусхада шартнома қоғозини тўлдиришларини айтиб, уларни яна бир йигит билан таништиради. У йигит ҳаммасини хўжайини Рустам ака барча тўловлар амалга оширилгач ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштиришини тушунтиради. Аммо буларнинг бир озгина харажати бор, дейди у мулойимлик билан. Орадан бироз вақт ўтгандан кейин Д.Солиевга қўнғироқ бўлиб, ҳокимиятдан телефон қилишаётганини, тезда айтилган манзилга келиб тўловларни амалга оширмаса иши олдинга юрмаслигини маълум қилади. У ўша ерга борганида бир йигит ўзини Рустам дея таништиради. У Юнусобод тумани “Нотурар жойларни ҳисобга олиш департаменти” бошлиғи эканлигини айтади. Ҳужжат ҳақида сўраганида унга тўғридан-тўғри пул, энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида, дейди “ҳожатбарор” йигит. Шуни тўлаганидан кейин бир неча кун кутишини, агар тез битиши керак бўлса, яна бир оз қўшишини айтади. Яна бир ойлик ижара ҳақини 200 АҚШ долларига келишишганини тушунтиради. Д.Солиев бунча пулни тўлай олмаслигини 50 000 сўм беришини айтганида Рустам унга 100 000 сўм берасиз дейди. Мижоз иш битди, харажатини тўлаб кетинг, деган қўнғироққа узрли сабаб боис жавоб бера олмайди. Хуллас иш пишмаганидан кейин “ҳожатбарор” йигит Д.Солиевнинг ишини турли баҳоналар билан кейинга қолдираверди.

Яна ўқинг:  ЮРТНИНГ БУНЁДКОР ЁШЛАРИ

Кўп қаватли уйларнинг хонадонларини ноқонуний тарзда ҳужжат тўплаб ижарага бериш баҳонасида мол-дунё орттиришни кўзлаган бундай кимсалар афсуски, орамизда кўплаб топилади. Наҳотки, улар “Қинғир ишнинг қийиғи” кун келиб албатта фош бўлишини хаёлига ҳам келтирмасалар?

Фирибгарликни ўзига касб қилиб олган Р.Раҳимов бугун ўз қилмишига яраша жазосини олди.

Д.Абдуллаев,

Юнусобод туман прокурори катта ёрдамчиси

М. Хўжамуродова,

“Соғлом авлод” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: