Дунёнинг энг қиммат клуби

Дунёга машҳур «Forbes» журнали Испаниянинг «Real Madrid» футбол клубини энг қиммат спорт клуби деб эълон қилди. Бу ҳақда нашр ўз сайтида хабар берди.

«Forbes» Мадрид клубининг нархини 3,3 миллиард доллар миқдорида баҳоламоқда. «Real» жаҳон спортида энг катта даромадга эга бўлиб, 2011 – 2012 йилларда 650 миллион доллар ишлаган. Сўнгги уч йил ичида клуб кирими 62% га ошган.

«Forbes» рейтингининг иккинчи ва учинчи ўринларини 3,2 миллиард доллар билан «Manchester United» ва 2,6 миллиард доллар билан «Barselona» футбол клублари банд этди.

Рейтингдаги кейинги ўринларни Американинг «New York Yankees», «Bronx Bombers» каби бейсбол ва футбол клублари эгаллаган бўлса, юқори ўнталикни Лондоннинг «Arsenal» футбол клуби якунлади.

«Forbes» 1998 йилдан буён энг қиммат спорт клублари рейтингини тузиб келмоқда. Сўнгги уч йил давомида унда «Manchester United» футбол клуби етакчилик қилиб келган.

Султона МАМУТОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Jajji nigohda ulkan tasavvur

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: