Табиат болалар нигоҳида

Бекобод шаҳридаги Ҳофиз Ғаниев номидаги истироҳат боғида “Қушлар ва гуллар” байрами бўлиб ўтди. Тадбир Бекобод шаҳар табиатни муҳофаза қилиш ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ҳамда ташкил этиш бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирда асосий эътибор ёш авлод парваришлаб ўстираётган гуллар, уй ҳайвонлари, қушлар кўргазмасига қаратилди. Кўргазмада жонли бурчак ташкил қилиш билан бирга, ўқувчилар ўзлари ясаган ҳайвонлар, қушлар, балиқлар макетлари, қуш ниқоблари, деворий газеталар, энг яхши гулдасталар, ноёб гуллар композициясидан иборат асарларини намойиш этишди.

“Қушлар ва гуллар” байрамида экологиямизда учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди.

Тадбир сўнггида Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан кечада фаол иштирок этган ўқувчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Осиё ЖАЙЛОБОВА,

ЎзДЖТУ талабаси

Яна ўқинг:  Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: