Бу ҳали ҳолваси

Бундан беш-олти йиллар аввал севимли ёзувчимиз Тоҳир Малик билан касб-ҳунар коллежида ижодий учрашув ўтказдик. Суҳбат сўнггида ўқувчилар ёзувчининг “Алвидо, болалик” қиссасидан ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишларини намойиш этишни бошлашди. Ўқувчи “актёр”ларимиз асар қаҳрамони Қамариддиннинг болалар билан муштлашиш жойини шу қадар ролга кириб “ижро” этишдики, Тоҳир аканинг ўзлари уларни тўхтатишига тўғри келди.

“Раҳмат, яхши ўйнадингиз. Ҳаяжонланиб томоша қилдим. Аммо бир-бирингизга бундай қаттиқ озор етказишингизни билганимда, бу асарни ёзмаган бўлардим”, – дедилар. Шўхроқ ўқувчимиздан бири эса уларга жавобан шундай деганди: “Тоҳир ака, бу ҳали ҳолваси. Биз Қамариддин билан боғлиқ қотиллик саҳнасига ҳам тайёргарлик кўрганмиз”.

Нилуфар САПАЕВА

Яна ўқинг:  ҚАЛБИМ СОЗИСАН, ВАТАН!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: