Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

«Ўзэкспомарказ» павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё «Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.


Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган CAITME кўргазмаси ҳақли равишда Марказий Осиё тўқимачилик инновациялари хаби ҳисобланади. Кўргазма жаҳон тўқимачилик ва тикувчилик машинасозлиги соҳасидаги жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг ютуқлари ва ишланмаларини кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси бўлиб, унда турли корхоналар учун зарур ускуналар ва бутловчи қисмлар намойиш этиляпти.

Тадбирнинг ташкил этилишида Ўзбекистондаги асосий вазирлик ва идоралар бевосита кўмак берганлари ҳолда, Марказий Осиё минтақасидаги барча соҳа прфессионаллари ва экспертлари, етакчи инвесторлар ва халқаро ташкилотлар қатнашмоқда.


2012 йилда кўргазма биринчи марта «Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмаси томонидан тасдиқланган тадбирлар» сертификатига эга бўлди. Бу йил эса мақоми юқори халқаро стандартга жавоб берадиган тадбир сифатида тасдиқлаш учун яна бир бор текширилмоқда.
Кўргазма ўз фаолиятини ҳамкорлик ва қўшма ишлаб чиқариш ҳамда хусусий инвестициялар амалга ошираётган тўқимачилик машинасозлигининг кўплаб етакчилари учун Ўзбекистон бозорига киришига ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.

Ишонамизки, мазкур халқаро кўргазма келажакда хорижий компаниялар билан кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш билан бир қаторда, мамлакатимиз иқтисодиётини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, экспорт масаласи кенг йўлга қўйилишига хизмат қилади.

Марям АҲМЕДОВА,
Амалья СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  11 йиллик мактаб таълимини ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: