Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида.
Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт:
– нонушта;
– тушлик;
– кечки овқат.

Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқатдан аввал 1 стакан сув ичиш лозим.

2-қоида.
Сув ичгандан сўнг ва асосий овқатдан аввал хом сабзавотлар (помидор, бодринг, карам, редиска, булғор қалампири, қизил саб­зи, турп, салат барги ва бошқа кўкатлар)ни алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга уйда тайёрланган майонез, қатиқ/шўр бўлмаган сузма ёки зайтун, кунгабоқар мойи ва лимон шарбати қўшиш мумкин.

3-қоида.
Асосий овқатдан сўнг 2 соат оралиғида 30 дақиқагача жисмоний юклама (1 сонияда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) бўлиши шарт.

4-қоида.
Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

5-қоида.
Агарда уйқуга кетишдан аввал қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқи ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилиш мумкин.

Феруза ТОҲИРОВА,
Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи,

тиббиёт фанлари номзоди

Яна ўқинг:  Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: