Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилди

Бугунги кунда ёшларнинг чуқур билим олишлари, ҳар соҳада илм эгаллашлари йўлида мамлакатимизда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун ёшларга барча шарт-шароит ва имкониятларнинг яратилгани келажак авлоднинг изланишларида муҳим омил бўлмоқда.

Жумладан, умумий таълим мактаби ўқувчилари ўртасида Халқаро стандартлар Олимпиадасининг ўтказилаётгани бунинг яққол мисолидир.

Бундай олимпиада дастлаб халқаро миқёсда 2014 йилда синов тариқасида ўтказилган бўлиб, 2015 йилдан бошлаб расман халқаро олимпиада сифатида тан олинган.

Яқинда навбатдаги Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилди.

Жанубий Корея Республикасида ташкил этилаётган 19-Халқаро стандартлар олимпиадаси (ISO-International Standards Olympiad)да иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси ҳам жўнаб кетди.

Делегация таркиби мамлакатимизнинг иқтидорли ёшлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги” масъулларидан иборатдир.

Мазкур олимпиадада юртимиз шарафини 10-синф ўқувчилари – Умар Азимов, Диёра Маҳмудова, Иброҳим Исмоилов, 11-синф ўқувчилари –  Жавлон Ҳасанов, Ислом Бойқулов, Аслиддин Олимжонов ҳимоя қилишади.

 Умид қиламизки, иқтидорли ёшларимиз юрт шаъни ва шарафини ўз билимлари билан забт этган ҳолда, ёшларимизнинг спорт соҳасида эришган улкан ютуқлари қаторида, халқаро стандартлар олимпиадасида ҳам энг юқори ўринларни эгаллаб юртга қайтадилар.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: