Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларга мумкин эмас?

Айтиш лозимки, бурун ювиш – терапевтик ёки гигиеник муолажа бўлиб, куз-қиш мавсумида тананинг юқумли касалликларга чидамлилигини ошириш, инфекцияларнинг олдини олиш, даволаш, бурунни тозалаш ва намлаш мақсадида ўтказилади. Бунинг учун махсус эритмалардан фойдаланилади. Ушбу муолажанинг бир неча ижобий самараси бор.

Жумладан:

– шиллиқ қаватдаги яллиғланиш жараёнларини бартараф этади;
– томоқ ва ҳалқумда патоген мик­рофлоранинг кўпайиши ва унга кириб боришини (шу жумладан, томоқ оғриғи ва ларингит ривожланишининг олдини олиш) тўхтатади;
– бурун йўлларини йирингли секрециялар ва шилимшиқлардан тозалайди;
– бурун шиллиқ қаватига тўғридан-тўғри таъсир қилиши керак бўлган дориларнинг самарадорлигини оширади;
– бурун ёндош бўшлиқларининг бактериал инфекцияси туфайли яллиғланиши ва шиллиқ қавати шишини бартараф этади;
– операциядан кейин реабилитация даврини қисқартиради;
– грипп, коронавирус инфекцияси ва бошқалар билан касалланиш хавфи юқори бўлган даврда маҳаллий иммунитетни оширади ва ҳоказо.


Бундан ташқари, мазкур даволаш усули ўсимликларнинг гуллаш даври ёки аллергенлар билан алоқа қилиш муқаррар бўлган беморларга мутахассис томонидан тавсия этилиши мумкин.

Ушбу муолажани бурнидан мунтазам қон кетадиган, шиллиқ қаватларнинг кучли шиши, эпилептик тутқаноқлар, руҳий касалликлар, бурун йўлларининг обструкцияси, бурун тўсиғининг шикастланиши ёки эгрилиги, аллергик реакция ва эритманинг таркибий қисмларига нисбатан кучли сезгирлиги бор беморларга эҳтиёткорлик билан бажариш тавсия қилинади.

Дурдона АЛИМОВА,
тиббиёт фанлари номзоди

Яна ўқинг:  Тадқиқот: ҳомиладорлик даврида нотўғри овқатланиш бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: