Гўдак қачон она сутидан ажратилади?

Она сути – гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа кўплаб фойдали элементлар мавжуд.

Аммо барибир эртами-кеч эмизикли аёллар болакайни она сутидан ажратиш билан тўқнаш келади. Баъзи кичкинтойлар бу даврдан осон ўтсалар, айримларда эса ўрганган одатидан воз кечиш бироз қийин кечади. Хўш, бу вазиятда оналар қандай йўл тутишлари лозим?
Айтиш лозимки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, болани 6 ойгача кўкрак сути билан парваришлаш шарт. Агар гўдак 2 ёшгача эмизилса, у турли касаллик­лардан ҳимояланади.
Бундай болаларнинг жисмоний ва ақлий салоҳияти яхши ривожланади. Шу билан бирга, иммунитети мустаҳкам бўлиб, уларнинг қандли диабет, лейкоз, меъда фаолияти билан боғлиқ турли хил касалликларга чалиниш хавфи нисбатан камаяди.


Афсуски, баъзи аёллар 1 ёшдан ўтгандан кейин болани эмизиш бефойда деб ўйлайди. Ваҳоланки, айнан 1 ва 2 ёш оралиғида кичкинтой организми учун она сути жуда зарур. Шу сабабдан ҳар доим уларга бу пайтда ўз фарзандларини кўкрак сути билан озиқлантириши лозимлигини уқтирамиз.
Кичкинтойни кўкракдан ажратиш она ва боланинг ўзаро муносабатларидаги муҳим босқич. Шу боис масалага анча эҳтиёткор ёндашиш лозим.


Мисол учун, унга қўшимча овқат беришни 6-8 ойликдан бошлаб, бу вақтда эмизишлар сонини аста-секин камайтириб бориш, бунинг ўрнига эса оз-оздан қўшимча овқат бериб борилиши мақсадга мувофиқ. Бу эса гўдакни она сутидан ажралишини осонлаштиради.
Шу билан бирга, кичкинтойнинг эътиборини бошқа нарсаларга жалб қилиш, у билан кўпроқ жисмоний ва психологик алоқада бўлиш зарур. Кўпи билан икки ҳафта мобайнида сутдан чиқаришга эришиш мумкин.
Гўдак инжиқланиб, эмишни истаса, унга тайёр бўтқа, нимтатир ширин чой ёки мевали шарбатлар бериш тавсия қилинади.


Кўпчилик оналар дилбандини яқин қариндошиникига бериб, уни эмизишдан чиқармоқчи бўлади. Бироқ бу уначалик тўғри усул эмас. Аксинча, дилбандининг ёнида бўлиб, кичкинтой ҳаётидаги бу ўзгаришни у билан бирга қарши олиш фарзанднинг келажак ҳаёти учун муҳим.

Энг яхши муддат – болани куз ва баҳор фаслида кўкрак сутидан ажратиш мумкин. Ёзда эса она сути болакайни турли хил меъда инфекцияларидан ҳимоялайди.

Наталья НОДИРХОНОВА,

Яна ўқинг:  Оқ доғлар ҳақида сабоқлар

Республика ихтисослаштирилган

акушерлик ва гинекология илмий-амалий

тиббиёт маркази директори,

тиббиёт фанлари доктори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: