Таътил мазмунли бўлса, ўқув жараёни самарали кечади

2013-2014 йилги ўқув мавсумида ҳам Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ушбу режага асосан, жойларда кўргазма ярмаркалари ташкил этилган. Ўқувчилар ўртасида мушоиралар ўтказиш, ўқувчиларни кутубхоналарга жалб этиш, таътил кунларида “Билимлар беллашуви” ҳудудий босқичларини ўтказиш, “Умид ниҳоллари” ҳамда бошқа турли спорт мусобақаларини ўтказиш орқали уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлашга эришишмоқда. Ўқувчилар ўртасида “Қишки таътил китобхони” беллашувларининг ташкил этилиши ва шунга ўхшаш бир қатор тадбирлар шулар жумласидандир.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларнинг қобилият ва иқтидорларини аниқлаш мақсадида мактабларнинг 5-8 синф ўқувчилари ўртасида 16 та фан бўйича “Билимлар беллашуви” ўтказилиб келинмоқда.

2011-2012 ўқув йилида билимлар беллашувининг мактаб босқичида жами 1294250 нафар ўқувчи иштирок этган бўлса, 2013-2014 ўқув йилига келиб, мактаб босқичидаги иштироки этган ўқувчилар сони 2152 653 нафарга етди. Бу эса қилинаётган ишларнинг самарали бўлаётганидан далолатдир.

Бугунги кунда спорт иншоотларидан унумли ва самарали фойдаланиш, биринчи навбатда болалар ва ўқувчи-ёшларни жисмоний тарбия ҳамда оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида, спорт турлари бўйича малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳисобига умумтаълим мактабларида 65432 та спорт тўгараклари (шуғулланувчилар сони 1637943, шундан қизлар 706878 нафар) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 2 899 та спорт секциялари (шуғулланувчилар 322337, қизлар 114 662 нафар) фаолият кўрсатмоқда. Ўқувчилар ўртасида оммавийликни янада ошириш мақсадида, “Умид ниҳоллари”, “Алпомиш ва Барчиной”, “Қувноқ стартлар”, “Халқ таълими вазирлиги соврини учун” каби анъанавий, босқичма-босқич ўтказиладиган спорт мусобақалари, шунингдек, республика ва ҳалқаро миқёсда ташкил этиладиган бошқа спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўқувчиларнинг қишки дам олиш кунларида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг туман босқичлари айнан таътил кунларида ўтказилиши ҳам таътил кунларининг мазмунли ўтишига замин бўлмоқда. Қишки таътил кунлари спортнинг бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, енгил атлетика ва эркин кураш бўйича, ўтказилган мусобақаларда жами 140501 нафар ўқувчилар иштирок этишмоқда.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, қишки таътил кунларида барча вилоят, шаҳар ва туман “Баркамол авлод” болалар марказлари ўқувчилар билан гавжум. Улар ушбу марказларда фақат фан тўгаракларига қатнашиб қолмасдан, балки ўқувчилар учун ташкил этилган янги йил байрам тадбирларида ҳам иштирок этмоқдалар.

Яна ўқинг:  «ОЛТИН СЎЗ» ХАЛҚАРО АДАБИЁТ ФЕСТИВАЛИ

Бир сўз билан айтганда, ўқувчиларимиз қишки таътил кунларида зерикиб қолишмайди. Республика миқёсида жами 4458 162 нафар ўқувчилардан 3424 082 нафари турли беллашув ва мусобақаларда, фан тўгараклари, спорт комплекслари ҳамда таълим муассасаларидан ташқари тўгаракларга жалб этилди.

Шу билан бир қаторда 240698 нафар 9-синф ўқувчилари фан олимпиадаларининг туман босқичида, 1,5 млн. нафар ўқувчилар “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг туман босқичларида иштирок этди. 100 минг 98 нафар ўқувчилар “Баркамол авлод” болалар марказларида ташкил этиладиган 5023 та тўгаракларга, 56179 нафар ўқувчилар мусиқа ва санъат мактабларида ҳамда 1 123 453 нафар ўқувчилар умумтаълим мактабларида ташкил этиладаган фан тўгаракларига жалб этилди.

Бундан ташқари, юртимиздаги барча дам олиш масканларида болажонларнинг қишки таътил кунларини мароқли ўтказиши учун турли маданий-маърифий тадбирлар, қизиқарли томоша ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Барча саъй-ҳаркатлар замирида эса ёшларимизнинг таътил кунларини мароқли ўтказиш билан биргаликда уларнинг соғлом ва маънан етук бўлиб камол топишлари кўзда тутилган.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматибилан ҳамкорликда тайёрланди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: