Жигарни қандай тозалаш мумкин?

Жигар организмда филтр вазифасини бажаради. Барча истеъмол қилинган моддалар филтрланиб, сўнг қонга ўтади. Жигар соғлиғи эндокрин, ҳазм, тери ва иммунитет тизимлари, тироид бези ва метаболизм соғлиғи учун жуда муҳим.

Жигарингиз тозаланишга муҳтожлигини қуйидаги симптомлар орқали билиб олишингиз мумкин: аллергиялар; ҳазмсизлик; қорин кўп дам бўлиши; диабет; диарея; тез-тез ич қотиши; менс­труал регулярликнинг бузилиши; семириб кетиш ва оза олмаслик; шишиб кетишлар (отек); яраларнинг секин тузалиши; ўт пуфаги муаммолари; тери сарғайи­ши; тери муаммолари; уйқусизлик; доимий стресс;
Психологик муаммолар: доимий кайфиятсизлик, депрессия ва бошқалар; сабабсиз оғриқлар; юқори қон босими; қон айланишининг бузилиши.
Жигарни тозалашдан олдин қуйидаги маҳсулотларни истеъмолдан чиқариш муҳим: зарарли озуқалар; рафинадланган углеводлар; қайта ишланган маҳсулотлар; синтетик витаминлар; алкогол.
Қуйидагиларни доим истеъмол қилиш жигар учун фойдали: крестгулли сабзавотлар (карам, броколли, кале); тўқ яшил кўкатлар ва сабзавотлар; сабзавотлар (пиёз, гулкарам, қизил лавлаги, артишок); мевалар (лимон, нок, олма, папая, манго, грейпфрут); мураккаб углеводлар (жигарранг гуруч, сули, арпа, жавдар); оқсиллар; дуккаклилар (ясмиқ, нўҳат, ловия); зираворлар (саримсоқ, долчин, мус­кат); ёнғоқлар ва уруғлар; зиғир ёғи.
12 ёшдан кичик болалар, ўсмирлар, қариялар, ҳомиладорлар, эмизикли оналар, иммунитет танқислиги мавжуд беморлар (ОИТС, орган трансплант қилинганлар, баъзи саратон беморлари), диабетли беморлар ҳамда юрак касалликлари мавжуд инсонларга жигар тозалаш тавсия қилинмайди ёки жигар тозалашда мутахассис назорати шарт бўлади.

Тумов, шамоллаш, ич кетиши кабилар билан касалланиб қолсангиз, тузалгунча жигар тозалашга киришмай туринг. Доимий ич қотиши муаммоси борлар аввало ичакларни тозалашлари, овқатланиш тарзини ўзгартиришлари керак. Жигар тозалашдан аввал ичакларни тозалаб, гижжаларни тушириш, буйракларни тозалаш тавсия қилинади.


Бундан кейин жигар тозаланса натижа самаралироқ бўлади. Гижжаларни туширишда шувоқ ўти жуда самарали ҳисобланади. Шувоқ гижжаларни ўлдирмайди, балки организмни соғломлаштириш ҳисобига улардан бизни ҳалос қилади. Шувоқ ҳазм сис­темасини тузатади, организмдаги ҳазм бўлмасдан қолиб кетган парчаларни парчалайди. Шу тариқа паразитлар ва гижжалар овқатсиз (яхши ҳазм бўлмаган чиқиндиларсиз) қолиб бундай муҳитда яшай олмайди ва организм улардан ҳалос бўлади. Хулоса қилганда, гижжалар носоғлом овқатланишнинг симптомларидан бири экан.


Магний сулфат ични юмшатувчи хусусиятга эга. Агар сизда қуйидаги ҳолатлар бўлса, магний сулфат ишлатиш тавсия қилинмайди: ошқозон оғриғи, кўнгил айнаши, кучли ич қотиши, ич кетиши.

Зуҳра ЭРГАШЕВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Кимлар гриппга қарши бепул эмланади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: