Сут тишлари қачон чиқа бошлайди?

Безовталик, иштаҳа пасайиши, инжиқлик ва ҳатто иситма… Болаларда бундай белгилар кузатилиши ҳар доим ҳам хасталик аломати бўлавермайди. Жумладан, кичкинтойларда сут тишлари чиқаётган паллаларда.
Хўш, ёш ота-оналар бу ҳақда нималарни билишлари керак? Тиш чиқаётган даврда болаларга қандай ёрдам кўрсатиш зарур?
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-­амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Камола СОЛИҲОВА билан суҳбатимиз шу мавзуда бўлди.

– Ўғил-қизларда сут тишлари чиқиши қандай белгилар билан намоён бўлади?


– Бу боланинг хатти-ҳаракати ва ҳолатида яққол сезилади, – дейди шифокор. – Яъни ушбу даврда гўдакда сўлак ажралиши кўпаяди, иштаҳа пасаяди, милк шишади. Аммо юқори тана ҳарорати, диарея кузатилса, дарҳол педиатрга мурожаат қилиш лозим.

– Тиш чиқиш жараёнида оғриқни камайтириш учун қандай чоралар кўриш лозим?


– Бу борада қатор тавсиялар ишлаб чиқилган. Бироқ замонавий тиббиёт 2 ёшгача бўлган болаларда тиш милкига анестетик гел ва шу каби бошқа суюқликлар суришни тавсия этмайди.
Бунинг ўрнига, жуда оддий ва зарарсиз ҳисобланган, тишлаш учун мўлжалланган махсус тиббий воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Милкни енгил уқалаш ҳам оғриқ камайишига ёрдам беради. Агар шунда ҳам оғриқлар босилмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

– Сут тишлари қачондан бошлаб чиқа бош­лайди?


– Одатда, чақалоқ 5-6 ойлик бўлганида, биринчи бўлиб пастки икки кесувчи тиши чиқа бошлайди. Баъзиларда бу жараён бироз олдинроқ ёки кечроқ юз бериши ҳам мумкин.
Юқори икки кесувчи тиш эса бола 9 ойликдан 13 ойлик бўлгунича пайдо бўлади. 13-16 ойлик гўдакларнинг аксариятида тўрттадан юқори ва пастки тишлар чиқиб улгуради. Қолган сут тишлари эса бола 3 ёшга тўлгунича чиқади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

Яна ўқинг:  Инсулт: унинг аломатлари ва сақланиш йўллари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: