Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?

Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин камайтириш имконини беради.
Бироқ ҳомиладаги 5 турдаги ортопедик нуқсонни скрининг текшируви орқали аниқлаш мушкул.
Уларни бола туғилганидан сўнг зудлик билан бартараф этиш талаб этилади. Акс ҳолда, бу нуқсонларни даволаш учун оператив муолажалар зарур бўлади.

Хўш, улар қайсилар?
– чаноқ-сон дисплазеяси;
– туғма бўйин қийшиқлиги;
– туғма маймоқлик;
– туғма сколеоз;
– кўкрак қафаси деформациялари.

Ҳомила она қорнидалигида ундаги бу камчиликларни аниқлаб бўлмайди. Чунки боланинг бўйни ёки умуртқаси аслида ҳам қийшиқми ё унинг ўзи қийшиқ ҳолатда ётибдими, буни билишнинг имкони бўлмайди. Фақат фарзанд туғилганидан кейингина уларни аниқ кўриш мумкин.
Бу касалликларни чақалоқ икки ойлик бўлгунига қадар бартараф этиш керак. Негаки, бу даврда унинг суякларидаги нуқсонни тўғрилаш осон кечади. Кейинчалик суяклар қотиб мустаҳкамланиши оқибатида даво чораси сифатида операция таклиф этилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, барча янги туғилган чақалоқлар 2 ойлик бўлганида поликлиникаларга биринчи марта эмлаш учун олиб келинади. Бу ерда улар педиатр томонидан кўрикдан ўтказилади. Бизнинг таклифимиз чақалоқларни педиатр билан бирга невропатолог ва ортопед ҳам кўрикдан ўтказсин. Шунда улардаги ортопедик касалликларни эрта аниқлаб, бартараф эта оламиз. Оператив муолажалар учун кетадиган ортиқча маблағ ва оворагарчиликларнинг олдини олган бўламиз.

Акбар Тиляков,
Республика болалар ортопедия маркази директори

Яна ўқинг:  ЎСМИРЛАРИМИЗДАН МЕДАЛЛАР ШОДАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: