Соғлом бола – соғлом келажак

Ўтиб бораётган 2013 йил юртимиз ҳаётида муҳим из қолдирди. Фарзандларимизнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, ўз иқтидорини тўла намоён этиши йўлида қатор ибратли ишлар амалга оширилди.

Юртбошимиз кириб келаётган 2014 йилни “Соғлом бола йили” деб номлашни таклиф билдиргани юртдошларимиз қалбига чексиз қувонч бахш этди.

Шу ўринда айтиб ўтишни истардимки, боланинг соғлом туғилиши учун, аввало, оилада маънавият, маърифат, инсоний қадриятлар юқори даражада шаклланган бўлиб, бўлғуси онага эътибор зарур. Демак, мана шундай оилада соғлом авлод камол топади, маънавияти бутун бўлади.

Халқимизда қадимдан “Бир болага етти маҳалла ота-она”, – деган нақл бор. Бундан кўринадики ҳар бир боланинг соғлом шаклланишида, руҳан тетик, жисмонан соғлом бўлишида фақатгина ота-оналар эмас, балки маҳалладаги яхши инсонлар, ўқимишли, юксак маънавиятли, ўзининг билими, қобилияти билан маҳаллада ҳурмат қозонган ота-оналар ҳам фаол иштирок этиши лозим.

Шу ўринда бир ҳикматни мисол келтирмоқчиман. Бир куни ота-она фарзандини бир донишманднинг тарбиясига бермоқчи бўлиб, унинг олдига олиб борибди. Уларнинг сўзларини обдон тинглаган донишманд фарзандингиз неча ёшда деб сўрабди. Ота-она боласининг уч ёшга тўлганини айтганида, донишманд афсус билан бош чайқаб, сизлар уч йилга кечикибсизлар, деган жавобни айтган экан. Бу ҳикматдан чиқарадиган хулосамиз шуки, биз болани туғилган заҳотиёқ ҳам руҳан, ҳам жисман тарбия қилишимиз лозим. Ана шундагина кўзланган мақсадларга эришамиз.

Бундай улкан вазифаларни сидқидилдан адо этишда барча юртдошларимизга куч-қувват, соғлиқ-саломатлик тилайман. Янги йилда янги омадлар ёр бўлсин!

Худойберди ТЎХТАБОЕВ,

Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Яна ўқинг:  Murodjonni murodiga yetkazgan orzular

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: