Тирноқ эт ичига ўсганда…

Онихокриптоз – бу тирноқ пластинкасининг бир қисмини тирноқ бурмаси тўқималарига (аниқроғи, тирноқ чеккасига) кириб бориши. Кўпинча, оёқнинг катта бармоқларида эт ичига ўсган тирноқ топилади.
Яллиғланиш, шишиш, қизариш ва оғриқли ҳислар пайдо бўлади. Кўпинча, фақат оғриқ шифокорга боришга мажбур қилади, лекин бу ҳолда оғриқ чидаб бўлмайдиган бўлса йиринглаш жараёни мавжудлигини билдиради. Шу сабабли, муаммо сурункали ҳолатга айланади. Статистик маълумотларга кўра, беморларнинг ярми сурункали онихокриптозга эга.

Эт ичига ўсган тирноқ сабаблари


Тирноқлар эт ичига ўсиши сабаблари ҳар хил ва шартли равишда ташқи омиллар ва касалликларга бўлинади.
Ташқи сабаблари:
Педикюр қоидаларига риоя қилмаслик. Онихокриптоз ривожланишининг асосий сабаби айнан тирноқ қай­чиси билан ишлай олмаслик ва тирноқларни кесишда эҳтиётсизликдир. Тасодифан тирноқ бурчагини кесиб ташлайсиз. Натижада тирноқнинг ўткир бурчагини ёки учини қолдиришингиз, тери четини қайчи билан шикастлашингиз ва тирноқни жуда қисқа қилиб кесишингиз мумкин. Буларнинг барчаси хавфли ва аксарият ҳолларда тирноқлар эт ичига ўсишини келтириб чиқаради.
Оёқларнинг жуда кўп зўриқиши. Ноқулай (сизнинг ўлчамингизда бўлмаган) ва қаттиқ пойабзал (шу жумладан тор учли).
Касалликлар:
Валгусли оёқ кафти ва ясси оёқлар. Иккинчи бармоқнинг босими ва катта бармоқ букилгани туфайли оёқ деформацияга учрайди.
Ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги давр. Аёлларда тирноқлар эт ичига ўсиши ҳам ҳомиладорликнинг кеч даврида, ҳам лактация даврида ёки туғруқдан кейинги бир ярим ойдан икки ойгача бўлган даврларда учрайди.
Тирноқ пластинкасининг нотўғри озиқланиши билан боғлиқ касаллик­лар. Улар орасида қандли диабет, қон томирлари ва юрак касалликлари, барча турдаги эндокрин патологиялар ва семириш касалликлари.

Тирноқлар эт ичига ўсиши яъни онихокриптознинг бешта асосий белгиси мавжуд, баъзилари тўғридан-тўғри касалликнинг маълум бир босқичи ҳақида гапиради:
– тирноқ яқинидаги доимий оғриқ, айниқса, пойабзал кийсангиз ва юрсангиз оғриқ кучли бўлади;
– қизариш, шишиш, оғриқли пулсация ва йирингли оқинди. Бу тирноқ гўштига инфекция олиб келинганлигининг далилидир;
– яра, одатда, жароҳатларда юзага келади;
– хом гўштга ўхшаш тирноқ атрофидаги ортиқча тўқималарнинг ўсиши;
– плацинканинг деформацияси, узунлигининг пасайиши ва зичлигининг ошиши, йиринг пайдо бўлади, юмшоқ тўқималар қаттиқ бўлади. Буларнинг барчаси сурункали касалликка хосдир.

Яна ўқинг:  Спелеотерапия

Диагностикаси


Онихокриптоздан шубҳалансангиз, оёқ касалликлари бўйича мутахассис ёки жарроҳ билан боғланинг.
Шифокорлар ташхисни иложи борича аниқроқ қилиш учун бир неча оддий лаборатория синовларидан ўтишингизни сўрашади. Бу қон тестлари:
– Умумий. Яллиғланишнинг қайси босқичида эканлигини тушунишга ёрдам беради.
– Глюкоза. Қандли диабет мавжудлигини истисно қилиш.
– Агар сизда замбуруғ бўлса, дерматологга мурожаат қилинг ва кенг қамровли даволаниш режимига риоя қилинг. Баъзида битта усул етарли бўлмайди. Асоратлар вужудга келса қўшимча диагностикасиз даволанишни бошлаб бўлмайди.
Жарроҳ, шунингдек, оёқнинг рентгенограммасидан ўтишингизни айтади, унинг ёрдамида суякда йиринглаш бор ёки йўқлиги аниқланади ва бармоқда суяк ўсмаси (оцеофит) кўринади.

Агар болада онихокриптоз бўлса…


Агар болангизда онихокриптоз, ­яъни эт ичига ўсган тирноқ аниқланса, уй шароитида даволаниш усулларини синаб кўрманг, чунки болалар учун бундай ҳолат жиддийроқ. Зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Уй шароитида даволаниш


Уйда даволаниш фақат онихокриптознинг дастлабки босқичларида ёки профилактика мақсадида қўлланилади. Онихокриптозни даволаш ва олдини олиш учун қуйидаги шартларга риоя қилинг:
– фақат қулай пойабзал кийиш;
– гигиена қоидаларига риоя қилиш;
– тирноқларни тўғри кесиш;
– кунига икки марта пайпоқ алмаштириш.
Эт ичига ўсган тирноқлардан халос бўлиш учун уй шароитида еттита даволаш усули мавжуд. Қуйида уларни қисқача тавсифлаб берамиз.
Стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни қабул қилиш. Бу қаттиқ оғриқ пайтида кўрсатилади.
Дезинфекцияловчи ванналар. Яхши таъсир учун кунига икки ёки тўрт марта мунтазам равишда оёқ ванналарини бажаринг. Сувда сода ёки туз эритилади. Оёқ ванналари терини юмшатади ва тирноқни мулойимлик билан олиб ташлашга ёрдам беради. Агар ўсган тирноқни олиб ташлай олсангиз, даволанган жойларни ёд билан артиб ташлашни унутманг.
Доривор компресслар. Яллиғланишни юмшатиш учун мўлжалланган. Шифокор тавсияси орқали тайёрланган компресс бир кеча ушлаб турилади, муолажани уч-тўрт кун давомида бажариш керак. Агар бу белгиланган вақт ичида яллиғланиш ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
Қайнатилган сув. Бу фақат касаллик бошланганда қўлланилади. Шишган, яллиғланган бармоқ бир неча сония давомида жуда иссиқ сувга қўйилиб, қайтиб чиқарилади. 10-20 дақиқа давомида муолажа такрорланади. Тахминан 20-30 марта қайтарилиши керак.
Хлоргексидин эритмаси. Хлоргексидин билан стерил бинт намланади ва тери ёстиқчаси ва тирноқ орасидаги жойга қўлланилади. Қуригандан кейин яна антисептик билан ишлов берилади. Тирноқни бўшатиш учун ҳар куни бинтни бироз олдинга силжитинг.
Вишневский малҳами. Бу малҳам инфекциялар учун қўлланилади. Қайин смоласи, кацор ёғи ва ксероформдан иборат. Кечаси бандаж остида қўлланг, эрталаб олиб ташланг. Агар тирноқ тери ёстиқчаси остидан чиқса, уни кесиб ташлашингиз мумкин.
Ихтиол мойи. Яллиғланиш, оғриқ, бактериялар ва лўққилаб оғришда ёрдам беради. Таркибида иҳтаммол ва вазелин мавжуд. Эрталаб тирноқни кесиб олиш учун кечаси малҳамли бандаж тайёрланади.

Яна ўқинг:  Уйқу билан боғлиқ муаммолар буйрак касалликлари хавфини кучайтиради

Жарроҳлик орқали даволаш

  1. Лазерли куйдириш. Одатда, ушбу муолажа, агар тирноқ кутикула даражасида ўсган бўлса қўлланилади. Юқори технологиялар барқарор ремиссияга эришишга имкон беради. Лазер нурлари ёрдамида тирноқ ва ўсиш ҳужайраларининг бир қисми куйиб кетади, грануляция ва яллиғланган тўқималар олиб ташланади.
  2. Тирноқ пластинкасини ёки ингичка қиррасини резекция қилиш.
    Йиринг мавжуд бўлса, тирноқ плас­тинкасини бутунлай олиб ташлаш керак, янгиси тўқсон кундан кейин пайдо бўлади. Техника узоқ муддатли натижа бермайди, кўпинча тўрт ойдан кейин одамлар яна онихокриптоз белгиларига дуч келишлари мумкин. Касаллик хавфи олдини олиш учун профилактика чоралари кўрилади: тирноқ гўшти плас­тинка билан алоқа қилмаслиги учун терининг бир қисми бармоқнинг латерал юзаси бўйлаб, қўшимча равишда грануляциялар олиб ташланади.

Жарроҳликдан кейин нима қилиш керак?


Терига ўсган тирноқ резекцияси – бу узоқ вақт тикланишни талаб қиладиган жуда жиддий операция. Тўлиқ даволаниш бир ой ичида содир бўлади ва доимий назорат талаб қилинади: тирноқ гўштини инфексиядан иложи борича ҳимоя қилиш керак. Шунингдек, қуйидаги чоралар кўрилиши керак:
– уч-беш кун давомида операция қилинган жой антисептик воситалар билан даволанади, масалан, хлорҳексидин ёки антибактериал малҳамлар ишлатилади, бармоқ стерил материаллар билан боғланади. Аввалига ҳар куни, кейинчалик ҳар икки кунда бундай муолажа амалга оширилади;
– дастлабки кунларда умуман оёғингизни босмаслик тавсия этилади, сўнгра оз-оздан ҳаракат қилинг ва зўриқишдан сақланинг;
– агар оғриқ қаттиқ безовта қиладиган бўлса, оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин;
– материаллар оёқ бармоқлари билан алоқа қилмаслиги учун фақат кенг пойабзалга рухсат берилади.

Асоратлари


Бармоқ хўппози – қизариш ва шишли йирингли жараён.
Бармоқ гангренаси – қорайиш ва тўқима ўлими. Жараён қайтарилмасдир.
Лимфаденит – инфекция лимфа томирлари орқали қўшни лимфа тугунларига ўтади.
Оцеомиелит – хўппоз кўпаяди. Яллиғланиш суякка тарқалади.

Профилактикаси


Аввало, педикюр асосларини ўзлаштиринг. Қоидалар қийин эмас, асосийлари қуйидагилар:
– тирноқларни юмшатиш учун оёқнинг илиқ ваннасидан фойдаланинг;
– тўғри кесиб олинг, тирноқ ёнларигача олманг;
– тирноқларнинг учлари ва қирраларини қайта ишлаш учун юмшоқ пилкадан фойдаланинг, шошилманг, ҳамма нарсани эҳтиёткорлик билан ва хотиржам бажаринг;
– керакли миқдордан кўпроқ қирқишга уринманг; тирноқнинг эркин қирраси икки-уч миллиметр узунликда бўлиши керак.
– тирноқ остидаги кир ва ортиқча тери пахта момиғи ёки дока билан олиб ташланади, қайчи билан эмас;
– шунингдек, педикюр учун терини юмшатувчи, қаттиқлашув жараёнини камайтирадиган ва тирноқни ёнга ўсиш хавфини камайтирадиган махсус суюқликларни сотиб олишингиз мумкин;
– оёқ кийимларини катталиги бўйича кийиш ва баланд пошналардан сақланиш тавсия этилади (максимал баланд­лик 4 сантиметр);
– патологиялар бўлса, ортопедик маҳсулотлардан фойдаланиш мажбурийдир;
– пайпоғингизни доимо ўзгартиринг ва оёқларингизни мунтазам ювинг, замбуруғни ўз вақтида ва тўғри даволанг;
– ортиқча вазн юк бермаслиги учун озиш ҳам керак.

Яна ўқинг:  ҚАРИШНИ ТЕЗЛАШТИРАДИГАН МАҲСУЛОТЛАР НОМИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ёқуб НАЪМАТОВ,

шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: