Кулгу-шифо (2013/51)
Йўлакда дадаси билан кетаётган болакай ўқитувчисига рўбарў келибди. У салом бермасдан бепарво йўлига равона бўлибди. Дадаси бу ҳолатдан ажабланиб, ўғлидан сўрабди:
– Ўғлим, нега ўқитувчингга салом бермадинг?
Болакай дадасининг кўзларига боқиб, дебди:
– Ахир, ҳозир таътил-ку…
***
Ўғил дадасидан сўради:
– Дада, нима учун горилланинг бурун тешиклари катта-катта?..
– Ўғлим, чунки, унинг бармоқлари ҳам катта-да!!!
***
Болалар футбол ўйинида:
– Сен нима қилиб қўйдинг? Ахир, ўз дарвозангга гол уриб қўйдинг-ку?
– Ўзимни тутиб туролмадим, зарба бериш учун қулай вазият эди-да…