КЎП ВА КАМ УХЛАШНИНГ ЗАРАРИ

Америкалик олимлар узоқ йиллик тажрибаларига асосланиб кўп ухлаш мияга салбий таъсир этади, деган хулосага келишди. Бир кеча-кундуздаги уйқу тўққиз соатдан ошмаслиги керак.

XX асрда қаттиқ ухлаш саломатлик белгиси ҳисобланган бўлса, хорижлик мутахассислар бунинг аксини айтишмоқда. Тадқиқотларга кўра кам ухлаш ҳам инсонда қандли диабет, юрак қон томир касалликлари ва семизликнинг юзага келишига шароит яратар экан. Уч йил давомида бир гуруҳ халқаро тадқиқотчилар Мадрид шаҳри клиникларида ҳамда Нью-Йоркдаги Колумбия университетида 60-70 ёшли 2700 нафар беморларни текширишди. Улардан 49 фоизи бир кеча-кундузда 6-8 соат ухлашган бўлса, 40 фоиз кексалар 9 соат ва ундан кўп дам олишни хуш кўришар экан. 11 фоиз қариялар эса атиги 5 соат ва ундан кам ухлашган. Деменция ва қарияларда ақли заифликни аниқлашда қўлланиладиган махсус тестлардан ўтган бу кишиларнинг кўп ухлашни яхши кўрадиган гуруҳида жиддий муаммолар юзага келиш эҳтимоли юқори экан. Шунингдек, олимлар ёш, жинс ва ҳаёт тарзининг турлича бўлишига қарамасдан бир кеча-кундузда 6-8 соат ва 9 соатдан кўп ухлайдиган эксперимент иштирокчиларининг кўрсаткичларида кескин фарқ борлигини аниқлашди. Аммо олимлар бу борада шошилинч хулоса чиқармасликни тавсия этишмоқда. Шунингдек, кўп ухлашнинг сабаб ва оқибатларини тўлиқ ўрганмасдан турли чалкашликка йўл қўймасликка чақиришмоқда. Чунончи, кўп ухлаш алоҳида бир хасталикнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин. Ҳаддан ташқари кўп ёки кам ухлаш нафақат юрак қон томири тизими фаолиятини издан чиқаради балки, асаб тизимида ҳам паришонхотирлик, кайфиятнинг ўзгариб туриши, чуқур руҳий зўриқиш ва сурункали чарчоқ каби салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Мутахассис-олимлар томонидан ўтказилган барча тадқиқотлардан кўриниб турибдики, организмнинг ўзига хос талабларидан келиб чиққан ҳолда меъёрда бир кеча-кундузда 6-8 соат ухлаган фойдали экан.

ГУЛШИРИН

Яна ўқинг:  Мутолаа – узоқ умр сабабчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: